28.04.2013 кунлик архив
Жаслиқ қамоқхонасидан мактуб
Деярли ҳар ой Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатнинг турли бурчакларида диндорлар турли оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинаётгани ва узоқ йилларга қамоқ жазосига ҳукм қилинаётгани ҳақида хабар қилиб турадилар.
Ҳуқуқ фаоллари бу кишилар сохта айбловлар билан қўлга олинганини билдирсалар, қамалган диндорларнинг қариндошлари ўз яқинларининг ҳибс вақтида қийноққа тутилганини иддао қилиб келадилар.