23.05.2013 кунлик архив
Туркияда инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро конгресс иш бошлади
Истанбул бир ҳафтага дунёнинг инсон ҳуқуқлари бўйича марказига айланди. Бу ерга Инсон ҳуқуқлари учун халқаро федерацияси томонидан ўтказилаётган 38-конгресс доирасида учрашиш ва фикр алмашиш учун дунёнинг 130 мамлакатидан 200 дан зиёд нодавлат ташкилоти вакиллари келишди.
Пайшанба, 23 май куни Истанбулда Инсон ҳуқуқлари учун халқаро федерациясининг (FIDH) “Сиёсий ўтиш жараёнлари ва инсон ҳуқуқлари: тажриба ва хатарлар” дея номланган беш кунлик 38-конгресси ўз ишини бошлади.
Толиб Ёқубов: Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар, мен сизларнинг ҳаётингизни бузаман (3 – қисм)
Мақола сўнгида мен Каримов тинчлигини энг жиддий бузганлар – андижонлик тадбиркорлар ҳақида тўхталмоқчиман.
Бошдан бош Каримов сиёсатининг негизи (марказий нуқтаси): бирор шахс ёки бирор гуруҳ халқни у ёки бу маънода ўз ортидан эргаштириш салоҳиятига эришса, уни дарҳол фалаж ҳолга тушириш (иқтисодий сиқувга олиш, сазойи қилиш, калтаклаш, қамаш, ўлдириш ва б.)дан иборат бўлганини “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияси ўз бошидан ўтказгани ҳаммага маълум.
Андижонлик тадбиркорлар минглаб иш жойлари ташкил этишган, ишчиларга муносиб ҳақ тўлашган, болалар боғчалари очишган, кам таъминланган оилалар фарзанларининг суннат тўйларини ўтказишган, йигитларни уйланиш харажатларини кўтаришган ва ҳ.