May 2017 ойлик архив
Мурожаатнома: «Сохта айбловлар билан қамалган барча инсонлар озод этилсин…»
БМТ ИҲК комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон фуқаровий жамият вакилларининг мурожаати
10-12 Май кунлари БМТ ИҲК делегациясининг Бош комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайн бошчилигида расмий ташрифи бўлиб ўтади.
Диктатор Каримовнинг раҳбарлигидаги охирги йилларда бирорта ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича махсус воизлар Ўзбекистонга боришга эриша олмаганликларидан, бу юқори мартабадаги ташриф инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришларни узоқ йиллар кутаётган ўзбекистонлик мустақил инсон ҳуқуқлари фаолларида қандайдир умид пайдо қилмоқда.
БМТ Олий комиссари Ўзбекистон қамоқхоналарини танқид қилди
11 май куни пойтахтдаги Халқаро Пресс-клубда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Комиссар узоқ йиллардан бери мамлакат имиджини бузувчи ҳолатлар — Ўзбекистон қамоқхоналари эканини эслатиб ўтди. Олий комиссарга кўра, мамлакат қамохоналари жаҳон стандартларига жавоб бермайди ва бу ерда узоқ сақланаётган маҳкумлар учун етарли шароитлар яратилмаган.
Ўзбекистонлик фаоллар: ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида доимий мулоқот зарур
Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакилларининг бир гуруҳи Брюсселга келиб кетди. Уларнинг 1-5 май кунлари Европа Парламенти ва Европа Комиссияси, яъни ҳукуматида бир қатор учрашувлар ўтказган. Учрашувларга Ўзбекистондан “Эрк” партияси вакили Самад Мурод, “Бирлик” партияси вакили Дайнов Ташанов, Бухородаги гуманитар ҳуқуқлари маркази таҳлилчиси Шуҳрат Ғаниев ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакиллари Абдураҳмон Ташанов ҳамда Гулнора Ахмедовалар келишди. Шунингдек, учрашувлар ташкилотчиси, Швецияда муҳожирликда яшаётган Пўлат Охунов ҳамда Германияда истиқомат қилаётган бирликчи журналист Анвар Усмоновлар ҳам иштирок этишди, деб хабар берди журналист Абдураҳмон Ташанов таҳририятимизга.