26.01.2018 кунлик архив

Толиб Ёқуб: Оммавий қатағонлардан жабрланганлар (4-қисм)

Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

4-қисм

СССР қулагач, бошида барча собиқ республикалар аҳолиси орасида юксак кўтаринки руҳ (эйфория) кузатилди. 70 йилдан ошиқ ёлғонга асосланган, димиққан совет пропагандаси (ташвиқоти)дан тўйган халқлар ўз республикаларида яккапартиявийликдан воз кечиб янги-янги партиялар ва ижтимоий ташкилотлар туза бошлашди.

Мас., Литвада ижтимоий-сиёсий “Саюдис” тез орада умумхалқ ташкилотига айланди ва иккиланмай коммунистик партияни тарих ахлатхонасига улоқтирди. Худди шундай ташкилот Ўзбекистонда 1988 йил 11 ноябрьда тузилди – бу ташкилот “Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракати” деб аталди. 1991 йилда Наманганда “Адолат”, Қўқонда эса “Одамийлик ва инсонпарварлик” ташкилотлари тузилди.

Файзбоғ: Эксклюзив интервью!  Жаҳонгир Муҳаммад: Қалбимиз, юрагимиз, хаёлимиз Ўзбекистонда

Янгилик! Ўзбекистон сайтлари орасида биринчи марта!

УСТОЗ ЖАҲОНГИР МУҲАММАДНИНГ ВАТАНДАГИ НАШРДА ЭКСКЛЮЗИВ СУҲБАТИ

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан юртимизда турли ислоҳотлар рўй бермоқда. Хусусан, сўнгги пайтларда матбуотимизда эркинлик ҳавоси уф уриб келяпти. Қўшимчасига, ажиб замонларни бошдан кечиряпмиз.

Мисол учун, бундан бир неча йил аввал хоин ва “ватанфуруш” деб ном олган бир қанча собиқ маҳбуслар озодликка чиқарилган бўлса, аксинча — яқин вақтгача “юртимиз халоскорлари” дея эътироф этилиб келинган бир қанча иккиюзламачи “каламушлар” эса, бир қисми ишдан олинди, бошқалари ҳибсда.

Бугунги сайтимиз меҳмони — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, собиқ депутат Жаҳонгир Муҳаммад. Очиғини айтадиган бўлсак, журналистнинг Фейсбукда ёзиб қолдирган мана шу кичик пости бизни шу суҳбатни уюштиришга ундади: