06.02.2018 кунлик архив
Раҳим Ибодов: Жаноб Президент мени ва оиламни ҳуқуқларини тиклашга, укамни қотилларини жазолашларига кўмак беринг!
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Миромович Мирзиёевга
Нусхаси: Бухоро вилояти Ҳокими
Ўктам Барноевга
Бухоро шаҳри Элобод қўчаси
17 уйда яшовчи фуқаро
Ибодов Рахим Ражабовичдан
ШИКОЯТ АРИЗА
Ушбу орқали, Сизга мени ўзимга, оила аъзоларимга, мехрибон фарзандларимга, ноҳақ айбловлар ила уларни кузатув остига олиб, тахқирлаганлари, бу камлик қилиб, қадрдон укам Ибодов Илҳом Ражабовичга, нисбатан қилинган мисли кўрилмаган ваҳшиёна ёвузликдан, қотилликдан шикоят қилиб мурожаат қиламан.
Шуни ёзиб маълум қиламанки, мен Ибодов Рахим Ражабович 31 август 1968 йилда Бухоро шахрида туғилганман, миллатим ўзбек, марҳум укам Ибодов Илҳом Ражабович, 16 июн 1972 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, миллати ўзбек.
Бобомурод Абдуллаевни Усмон Ҳақназаров бўлишини истовчи кимсалар қилмишлари!
БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВ ОИЛАСИДАГИЛАР ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА!
Бобомуродни оиласидагилар ҳаёти ҳам ҳавф остида қолмоқда. Бундай дейишимга сабаб, бугун ярим соат олдин Гавҳар опа мен билан Бобомуродни Усмон Ҳақназаров эмаслиги ҳақида айтаётган гапларини эълон қилиш ўрнига уни Усмон Ҳақназаровлигига урғу бериб, интернетларда тарқатилаётган ҳабарлардан норозилигини айтиб турганида, унинг қўлидан менга номаълум бўлган эркак телефонни онахонни қўлидан тортиб олди ва онага очиқ ошкора дағдаға қилди. Қайтиб қўнғироқ қилишни имкони бўлмаяпти.
Бобомурод Абдуллаев онаси Гавҳар опа билан учрашганида у ўзини Усмон Ҳақназаров эмаслигини, уни қўлга олган пайтда 5 сутка ичида уни тик турган ҳолда, оч наҳор сақлаганликларини, узлуксиз қийноқлар, уйқусизлик, очлик сабаб Бобомурод ўзини «Усмон Ҳақназаров» эканлигини тан олишга мажбур бўлганлигини йиғлаб айтиб берган онасига.
“ДИЛМУРОД САЙЙИД ТИРИК! ЎЛГАНИ ЙЎҚ!”
Ассалому алайкум!
Тиканли симлару метин деворлар билан ихоталанган Ҳаёт тарзи ортда қолганига 3 кеча кундуз бўлмоқда!
Шу ўта қисқа вақт давомида менга озодликка чиққанлик насиб этганидан қувонган ўнлаб ИНСОНлар табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда.