13.03.2018 кунлик архив

Жаноб Президент ПФ-4624 сонли ғайриқонуний Фармонни бекор қилинг ва Толиб Ёқубовни Она Ватанга қайтаринг!

Толиб Ёқубов келини Зебохон, набиралари Доно, Аъло ва Холидалар даврасида (Франция)

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА

МУРОЖААТНОМА

Муҳтарам Президент жаноблари!

Биз, бугунги кунда дунёнинг турли бурчагига тариқдек сочилиб кетган ҳамда мамлакат ичкарисида фаолият юритаётган фуқаролик жамияти вакиллари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ғояларига тамал тошини қўйган, демократия, сўз ва фикр эркинлиги, қийноқларга қарши курашиш бўйича барчамизнинг устозимиз санал машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, мухолифат арбоби, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов (паспорт бўйича Талиб Якубов)нинг ягона орзуси ва армони бўлмиш, Ўзбекистонга қайтиши масаласини ўз назоратингизга олишни Сиздан сўраш учун мурожаат қилмоқдамиз.

Толиб Ёқубовни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари сохасининг дарғаси сифатида танийдилар ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатадилар. Чунки у мамлакатда энг биринчи ташкил этилган ва фаолиятини 2009 йилгача давом эттириб келган “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти”да йиллар давомида фаолият кўрсатиб келган, узоқ муддат бу ташкилотни бошқариб келган ва бутун умрини адолат, ҳақиқат учун курашга сарфлаган.йри