25.10.2018 кунлик архив

Ёлланма адвокатнинг ҳимоясига муҳтож эмасман! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 10)

* * *

ЖОЙИНГ ПОЙГАДА ЭКАНЛИГИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙИШГА ИНТИЛИШАДИ!

Эртаси куни навбатчи постовийлар камеранинг темир эшигини очиб, мени бошлиқнинг хонасига олиб боришларини айтишди. Бироқ негадир  мени  бошлиқни эмас, тергов ҳибсхонасининг тарбиявий масалалар буйича бошлиқ ўринбосари Элмурод Боқибоевнинг кабинетига олиб киришди. Курси соҳиби постовойга “чиқиб кетавер” ишорасини қилгач, менга ўгирилиб, сохта табассум қилди.

Бўғзимга тиралган пичоқ! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 9)

* * *

ПСИХИАТРИК БЎЛИМДА “ДАВОЛАНИШ”ИНГИЗ ШАРТ!

Ҳайриятки, мен кутган душанба – 10 июль ҳам келди. Бу – психиатор Бахтиёр Тошхўжаев ишга ташриф буюрди, деган сўз.

Мен дарҳол унинг қабулига кирдим:

–  Мумкинми, дўхтир? – дедим эшикни қия очиб,  киришга изн сўрарканман, – Ассалому алайкум.

–  Ва алайкум, – қоғоз қоралаётган хомсемиз, ўрта ёшлардаги шифокор бошини кўтарди-да, бурнининг устига қўндирилган кўзойнаги устидан менга разм солди, – Албатта мумкин. Қани, келинг, ўтиринг-чи бундоқ.