Iyul 2019 ойлик архив
Абдужалил Бойматов: Муҳаммад Солиҳнинг давлат тўнтариши режаси ҳақида
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг президенти Мўътабар Тожибоева youtube каналида мухолифатдаги Эрк “демократик” партиясининг “етакчиси” Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) томонидан режалаштирилган давлат тўнтатиши ҳақидаги видеони очиқлади. [1].
Салай Мадаминов Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштириш йўлидаги жиноий режалари ҳақида сўзлайди!
Ҳаракат: Салой Мадамин давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос!
Ўзбекистонликлар орасида нисбатан кенг тарқалган Фейсбук ижтимоий тармоғида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бўлган, аммо Тошкент марказидаги 53-54 номерли иккита квартира ва битта депутатлик мандати эвазига ўз миллатини … Ислом Каримга сотган, ўз сафдошларни орқасидан пичоқлаган, кейин “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раҳбари бўлиб қолган Салой Мадамин ва номи жамоатчиликка маълум бўлмаган қандайдир Олим Мирзаев исмли журналист ўртасидаги телефон суҳбатининг аудио нусҳаси шу кунларда кенг тарқалди.
Салай Мадаминов Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштириш йўлидаги жиноий режалари ҳақида сўзлайди!
«ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ» ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИ ҲАМДА «ИНСОН ҲУҚУҚИ СОХАСИДАГИ ДИКТАТУРА, ФЕЙК ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ» БУТУНЖАҲОН КОАЛИЦИЯСИ ФОШ ЭТАДИ!
Қадрли дўстлар!
“Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг электрон почтасига келиб тушган «Ўзбекистон Халқ Ҳаракати» ва ЭРК «демократик» партияси йўлбошчиси Салай Мадаминовнинг Ислом Каримов вафот этган паллаларида, яъни 2016 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонни зўравонлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўз шерикларидан бири билан давлат тўнтариши қилиш режасини мухокама қилган сирли сухбатларини тинглаб, хулоса чиқаришларингиз учун Сиз азизларимизга тақдим қилишга қарор қилдик!»