.

Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
ДИҚҚАТ ШОШИЛИНЧ! Барча ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, кўмакка шошилинг! Аброр Хидиров ҳаёти хавф остида!
К.Раббимов: Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби К.Алламжонов биринчи марта Фейсбук тармоғида тўғридан тўғри чиқиш қилди
Жамоатчилик назорати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Азам Фармоновни қизи Мадинага битган ноласи: Дадажонин зор-интизор кутган қизим!..

Расул Кушербаев: Никита Макаренко халқ душмани эмас,  у жамиятимизнинг онгли аъзоси!

Gepostet von Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева am Montag, 27. August 2018

Кечаги “Муносабат”да қатнашиб, “маънавият”, “маънавиятчи” “уюшиш” деган тушунчалар бўйича тасаввурларим остун-устун бўлиб кетди.

Ҳе йўқ бе йўқ демократик ҳуқуқий давлатда, қонуний ҳуқуқидан фойдаланиб “маънавият” ҳақида бошқаларга ўхшамаган мақола ёзган журналистни унинг мақоласини ўқимай туриб “бўлди у халқ душмани” дейиш ва буни тажрибали “маънавиятчи опа” оғзидан эшитиш ғалати бўларкан.

Муҳаммад Исмоил: Мен қачон сўзга чиқаман? (Ҳикоя)

У пайтлар вилоят газетасида ишлар эдим. Бош муҳаррир касаллиги туфайли, хокимият мажлисларидан бирида қатнашадиган бўлиб қолдим. Анжуман жуда улкан, ёруғ ва оппоқ, салобатли ва муҳташам бинода ўтқазилди.

Мажлисга казо казо одамлар йиғилган, ҳатто марказдан вазирлар, Олий Кенгаш депутатлари, элчилар ва чет эл сармоядорлари келган эди.

Дадахон Ёқубов: Мен ҳам унутилган ва ҳўрланган депутатлардан бириман…


Ассалому алайкум, Исматжон! 

Албатта, кўрсатувларингиз ўзингизга ва Сизнинг ижодий услубингизга ярашиб турибди. Кечаги дастурда “Озодлик” радиоси дастури ва Абдулла Искандарнинг мақоласини шархлаб бердингиз.

Аммо менинг тўғримда бир оз ошириб юбордингиз. Ўзингиз айтяпсизку, ўн йиллаб азоб-уқубатларга дучор бўлган одам қандай қилиб, зулмкорларни мақташи мумкин.

Камина 27 йилдан буён энг кўп қийналганлардан бири бўламан. 1993 йилдан буён тайинли ишим, маошим ҳам бўлмади. Ҳозир оддий одам мендан кўпроқ пенсия олар экан. Мен 65 ёшда ҳам шу бахтга эга эмасман.

Улуғбек Бакир: Табриклаймиз! Қутлаймиз! Бугун Мўътабар Тожибоева туғилган кун!

Бугун таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, инсон ҳақларининг толмас курашчиси, қатор Халқаро мукофотлар совриндори, «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти асосчиси Мўътабар Тожибоева туғилган кун!

Шу муборак айём муносабати билан Мўътабар Тожибоевани чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Рўзибой Азимий: Ўзбегимнинг Мўътабари – Мўътабар Тожибоева!

Мўътабар Тожибоева Покистонлик Нобель мукофоти совриндори Малаланинг отаси Зиауддин Юсуфзай ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей билан бирга

Ӯтмишда, тарихда ӯз қавми равнақи, мамлакат ободлиги, тараққиёти ғамида ӯрнак бӯларли ишларни амалга оширган аёллар кам эмас. Бундай аёллар, хотин-қизлар бугунги ҳаётимизда ҳам бор.

Ана шундай аёллардан бири ӯзбегимнинг оддийлардан яна ҳам оддий ва мӯътабар қизи, элдошлари дардини ӯз дарди дея билгувчи, юртдошлари қувончига ҳамиша ҳамроҳу ошуфта, оловқалб аёл, кимгадир опа ё сингил, кимгадир дӯст ё дугона бӯлиш бахтига мушарраф инсон – Мӯътабар опа Тожибоевадир.

Қийноқлар ороли асираси: Темир панжараларни ёриб ўтган Фронтлайннинг табрик гулдастаси!

45 ЁШИМНИ АЁЛЛАР ҚАМОҚХОНАСИДА НИШОНЛАШГА МАЖБУРМАН!

Бугун 25 август – туғилган куним. Қирқ беш ёшни қаршиладим. Бугунги кун мен учун жуда ҳам оғриқли бошланди. Охирги йилларда туғилган кунларимда содир бўлган воқеалар, бу санани дўстларим орасида нишонлаганларимизни эслаб, этим увишди. Энди дўстларим билан бир дастурхон атрофида ўтириб, туғилган кунимни нишонлаш насиб қилармикин, йўқмикин?

Келаси йил туғилган кунимда тириклар сафида бўламанми ёки ҳукумат мансабдорлари истаганларидек, индамаслар оламига равона бўламанми? Буни ёлғизгина Аллоҳ билади, холос.

Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (2-қисм) Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай? Норвегия ва Ўзбекистон

ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? НОРВЕГИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОН

23.08.2018
Улуғбек Бакир

19 август куни шу мавзудаги мақоламнинг биринчи қисмини нашр қилганимдан кейин кўплаб хат ва хабарлар олдим.

Биринчи қисмда Европада, хусусан, Норвегияда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар олди-сотдиси бўйича тартиб-қоидалар ҳақида батафсил ёзгандим. Ўқимаганлар мана бу манзилга ўтиб, ўқишлари мумкин: https://www.facebook.com/ubakirov/posts/1866008460164599?__tn__=K-R

Бугун мазкур мақоламнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламан.

Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?

ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ?

19.08.2018
Улуғбек Бакир

Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман.

Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига тўғри келади. Европадан ташқари, Осиё мамлакатларига ҳам бориб тураман. Икки йил аввал хизмат сафари билан Жанубий Африкада ҳам бўлдим.

Биласиз, журналистдек қизиқувчан ва кузатувчан халқ дунёда топилмайди.

Ҳукуматнинг ёлғонларига, маддоҳликларига кўмак бериб келган «фаоллар» ҳақида маълумот

«2003 – Обод маҳалла йили»да ўзи бошқарадиган Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, Ҳамза шаҳарчасидаги «Навоий» маҳалласида вилоятдаги маъмурий органлар раҳбарлари раҳнамолигида ташкил этилган фоҳишахоналар, қўшмачихоналар, наркотик моддалар савдоси точкаларини тугатиш, яъни одам савдоси, гиёхванд моддалар савдосига қарши курашгани учун маҳалла фуқаролар йиғини раисаси, «Ўтюраклар Клуби» фаоли ва «Орият» номли ташаббус гуруҳи асосчиси 52 ёшли Мавжуда Отақулова суднинг ҳукмлари билан фохишалар, қўшмачилар эканликлари эътироф этилган маъмурий органлардаги коррупцион амалдорларнинг шериклар бўлмиш «хоним»лар аризаларига асосланган ҳолда 2003 йилнинг 7 октябрь куни ҳибсга олинганди.

13 йилдан ортибдики “Болам!” деб кўз юмиб, “Болажоним тирикмисан?! Садо бер!” дея кўзда ёш билан уйғонаман!

 

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти асосчиси ва Президенти Мўътабар Тожибоевага, ташкилотнинг раҳбари Улуғбек Бакирга

Тошкент шаҳри, Юнусобод туман Хасанбой мавзеси Ҳамкор кўчаси, хозирда Холис кўчаси 2 уйда истиқомат қилувчи Юсупова Шарифа Юлчиевнадан

ИЛТИЖОЛИ ШИКОЯТ АРИЗА