Category Archives: «Engel-du Tertre 2014» мукофоти
Мўътабар Тожибоева АСАТ-France нуфузли мукофотининг илк лауреати бўлди
16.10.2014
"Engel-du Tertre 2014" мукофоти, "Журналистлар", 2011 - 2015 йиллар, JARAYON.COM АРХИВИ, АРХИВ, Инсон ҳуқуқлари, Қамоқдан кейин, Қийноқ қурбонлари, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, СИЁСИЙ ҚАТАҒОН, Ўзбекистон, ЯҚИНЛАРИМГА БОСИМЛАР
No comments
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевабош қароргоҳи Францияда жойлашган АСАТ-France (“Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати”)нинг нуфузли Энджел-Тертр номли мукофотининг илк лауреати бўлди.
Бу ҳақда АСАТ-France (“Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати”) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбарияти Мўътабар Тожибоевага 15 октябрь, чоршанба куни маълум қилди.
“Сизни довюраклик ва жасурлик кўрсатганингиз билан табриклаймиз. Менинг энг самимий тилакларимни қабул қилиб олсангиз”, – дея ёзган Мўътабар Тожибоева номига йўллаган мактубида АСАТ жамғармасининг раиси Франсуа Вальтер.