Category Archives: Фирибгарлик ва товламачилик
Жиноят ишини қўзғатиш ҳақида Қарор
«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!
Иш варақаси 1 жилд 1 вароқ
7 октябр 2005 йил
Жиноят иши қўзғатиш Қарори
Озодлик радиоси: “Ўтюраклар” сафи кенгайди
“Андижон” балиқчилик хўжалигининг оилавий ижарачиси Малика Мамадаминованинг сўзларига қараганда, у хўжаликда юзага келган муаммоларни ечишга ёрдам бўлади, деган мақсадда “Ўтюраклар” клубига аъзо бўлган.
М.Мамадаминованинг айтишича, марғилонлик Ҳусанбой исмли йигит у ижарачилик қилаётган кўлга ёрдамчиликка ишга олинган. Йигит овланган балиқларни олиб кетган, лекин пулини тўламаган. Қарз эса ижарачилар бўйнига тушган. Суд ҳам, прокуратура ҳам Ҳусанбойнинг тарафини олмоқда.