Category Archives: МАҲКАМАЛАР
41254013-сонли жиноят иши «ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» эпизоди: Кредитни қайтариш талабномаси
Жиноят иши 13 жилд 181-вароқ
22.04.2001
КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ ТАЛАБНОМАСИ
«Ҳақиқат» фирмаси бошлиғи номига кредитни 2001 йил 25 апрель кунга қадар тўлаб қўйишлик ҳақида 20 апрель 2001 йил 04/79 1 сонли банк бошқарувчиси О.Қорабоев номидан хат. Қорабоев деб ёзилган бўлиб, лекин банк бошқарувчиси деган сўзнинг олдида чизиқча мавжудлиги Қорабоев томонидан имзоланмаганлигини билдиради.
Пастида хатни нусхасини олдим 22.04.2001 йил деган ёзув мавжуд бўлиб, унинг ёнида Тожибоеванинг имзосига ўхшаш имзо қўйилган.
22.04.2001 йил
41254013-сонли жиноят иши «ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» эпизоди: «Чорванаслхизмат» ХЖни Эргашев Рахимга вақтинчалик моддий ёрдам бериш бўйича Шартномаси № 2
Жиноят иши 7–жилд 190–вароқ
ШАРТНОМА № 2
Олтиариқ тумани 25–январь 2001 йил
Бизлар ким қуйида шартнома тузувчилар Фарғона вилояти «Чорванаслхизмат» ОТАЖ раиси О.Усмонов, иккинчи томондан вақтинчалик қарз олувчи Охунбобоев туманидаги якка тартибда деҳқон хўжалиги билан шуғулланувчи Р.Эргашев бўлиб тузамиз, ушбу шартномани вақтинчалик молиявий ёрдам бериш ҳақида.