Category Archives: Туғён радиоси

«Ўзбек зиёлилари халқ дардидан узоқда» (Шоҳрух Соипов)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Қирғизистондан таниқли ўзбек журналисти Шоҳрух Соипов иштирок этдилар.

Баҳодир Каримов: “МХХ мени итлар қафасига солиб қийнаган” (2-қисм)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури ҳам Россия Федерациясида сиёсий муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик 33 ёшли Баҳодир Каримовнинг аянчли тақдирига бағишланди.

«Отувга ҳукм қилинган ўғлимнинг тириклигига ишонаман» (Башорат Эшова билан 2-суҳбат)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Швейцарияда сиёсий муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик ватандошимиз Башорат Эшова иштирок этдилар.

“Илҳом акамни Бухоро СНБ қийнаб ўлдирган” (Дилфуза Ибодова билан 2-суҳбат)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри Элобод кўчаси 17-уйда яшовчи 67 ёшли нафақадаги фуқаро Хурсанд Ражабованинг “Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотига йўллаган мактуби асосида тайёрланди.

Москвадаги меҳнат муҳожири Абдуллоҳ билан суҳбат

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Россия пойтахти Москвада бир неча йиллардан бери ишлаб келаётган ўзбек меҳнат муҳожири Абдуллоҳ билан биз асосан, Россиядаги, хусусан, Москвадаги меҳнат муҳожирларининг бугунги ҳаёти ҳақида суҳбатлашдик.

Камолиддин Раббимов: «Ўзбек режими фақат халқ кўчага чиқишидан қўрқади»

Ўшдаги «BIZ» газетаси, радио ва ТВси ишлари қандай? (Даврон Хотам билан суҳбат), 2-қисм


Даврон Ҳотам билан суҳбатимизнинг биринчи қисмини 25 февраль кунги эшиттиришимизда тинглаган эдингиз. Ҳозир ўша суҳбатимизнинг сўнгги иккинчи қисмини тинглаябсиз.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашган «Ынтымак» телерадиокомпанияси ҳамда «БИЗ» номли ўзбек ва қирғиз тилларида нашр қилинадиган газетанинг муҳаррири, журналист Даврон Ҳотам суҳбатимизнинг биринчи қисмида ўзи фаолият олиб борадиган нашр ва телерадиокомпания ҳақида атрофлича айтиб ўтган эди.

Эшиттиришимизнинг бугунги қисмида Даврон Ҳотам бизни қизиқтирган саволларимизга жавоб беришда давом этади…

МХХнинг навбатдаги жинояти (Илҳом Ибодовнинг ўлими юзасидан Мўътабар Тожибоева билан суҳбат)

Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий: Афғонистонда толибон ҳаракати давом этмоқда

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Афғонистондан ёш ўзбек зиёлиси Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий иштирок этдилар.

Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий билан асосан, Афғонистондаги бугунги вазият ҳақида ва афғон ўзбекларининг ҳаёти тўғрисида суҳбатлашдик.

Қолаверса, толибон ҳаракати, афғон болаларининг мактаб ҳаёти, Афғонистонда ўзбек ОАВ ва аҳолининг саводхонлик даражаси каби бир қатор саволларимизга Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий билан бирга жавоб қидирдик…

Сизга таъзим, ОНАЖОН! (адабий-бадиий-мусиқий дастур)

«TUG’YON» радиосининг бугунги нафосат ва гўзаллик байрами, баҳор айёми, 8 март – «Халқаро хотин-қизлар куни»га аталган – «СИЗГА ТАЪЗИМ, ОНАЖОН!» деб номланган адабий-бадиий-мусиқий дастури дунёдаги барча Оналарга бағишланди.

Бугунги айёмлари билан энг аввало, меҳрибон онажонларимизни, дилбар опа-сингилларимизни, лобар қизларимизни чин дилдан табриклаймиз!

Сиз азиз аёлларимизга дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилаймиз!

Доимо соғу саломат бўлинглар! Юзингиздан кулгу, лабингиздан табассум ҳеч қачон аримасин! Биз, эркакларнинг бахтимизга доимо омон бўлинглар, азиз аёллар!