27.08.2003 кунлик архив
Фарғоналик ишчилар яна норозилик намойишида
27.08.2003
20.08.2003. Олтиариқ пикети, 2002 - 2003 йиллар, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЕДИА, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, ОАВ биз ҳақда, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабарига кўра, кеча, 26 августда, куннинг иккинчи ярмида Фарғона шаҳридаги Нефтни қайта ишлаш заводининг 400 чамаси ишчилари яна норозилик намойишига тўпландилар.
Улар 4–5 ойдан бери маошларини, пенсиялари ва болалари нафақаларини, дивидендларини ололмаётганликлари учун шу тадбирни ўтказдилар.
Гарчи Ўзбекнефтгазхолдинг компанияси бошлиқлари 15–25 августда маошларни тўлиқ тўлаб бериш тўғрисида ваъда берган бўлсалар-да, ҳанузгача улар ўз ваъдаларининг устидан чиқишмапти.