Sentabr 2005 ойлик архив

Озодлик радиоси: Бензин танқислиги фожеаларга сабаб бўляпти

Фарғонада юзага келган бензин тақчиллиги вилоятда жуда кескин вазиятни юзага келтирди. Аҳолининг бу ҳолатдан норозилиги кундан-кунга ортиб бораётгани кузатиляпти.

Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раиси Мўътабар Тожибоева 26 сентярь куни бензин талашиб, бир фуқаро ўлганини тасдиқлади ва шу куни Қўқонда ҳам бензин орқасидан яна бир фалокат юз берганини айтди.

“Кечанинг ўзида иккита фожеа юз берган. Бири Фарғонада, иккинчиси Қўқонда. Қўқонда ёқилғи қуйиш шахобчаси ёқиб юборилган. Шунинг учун бугундан бошлаб шахобчаларга милиционерлар қўйилган”, – деди М.Тожибоева.

Озодлик радиоси: “Ўтюраклар” очлик эълон қилди

Тошкентда Андижон воқеаларида фаол иштирок этишда айбланаётган 15 фуқаро устидан суд бошлангач, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларга нисбатан тазйиқлар янада кучайди, улар кучли назоратга олинди.

Олий суддаги жараёнда давлат айбловчиси Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг ҳам номи тилга олганди.

М.Тожибоева ўзининг шаънига айтилаётган айбловлар асоссиз эканини таъкидлади ва суд бошлангандан буён у раҳбарлик қилаётган клуб аъзоларига кучли тазйиқлар бўлаётганини билдирди.

Мўътабар Тожибоева: Жиноятчи сенаторнинг қўли қачонгача баланд келади?

Снимок,,,,,,,

Жамоатчилик назорати хукуматга керакми, ёки хукумат рахбарлари»Фуқаролик жамияти қурамиз» деб жаҳон ҳамжамиятини ва ўз ҳалқини алдаяптими? Жиноятчи сенаторнинг қўли қачонгача баланд келади?

Турдалиев Мухторга нисбатан зудлик билан жиноят иши қўзғашни қатъий талаб қиламиз.

Ушбу қонуний талабларимиз бажарилмасдан туриб Маъмиржон Мисиралиенга айб эълон қилинса Ўзбекистон Республикаси хукуматининг Фуқаролик жамияти қуриш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида амалий ишлар қилаётганлиги ҳақидаги сиёсати амалда йўқлиги, фақатгина қуруқ гаплар билан кенг жаҳон ҳамжамиятини ва жамоатчиликни алдаётганлиги, аслида фуқаролик жамияти қурилишига хукуматнинг ўзи тўсқинлик қилаётганлиги, хукумат рахбарларининг фуқаролик жамияти қуриш ҳақидаги маърузаларини тинглаб, фуқаролик жамияти қуришга ёрдам бермоқчи бўлаётган фаол фуқаролардан қақшатгич ўч олаётганлигини, Ўзбекистонда сенаторлик курсиларини жиноятчи кимсалар эгаллаганлигини билдириб, рухсат олмаган ҳолда норозилик тадбирлари бошлашга мажбур бўламиз.

Озодлик радиоси: “Адолат йўли”дан адолат талаб қилинди

15 сентябрь куни бир гуруҳ фуқаролар Фарғона вилояти прокуратураси биносини пикет қилиб, мазкур идора нашри бўлмиш “Адолат йўли” газетаси фаолиятидан норозилик билдирди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг сўзларига қараганда, пикет иштирокчилари ўзларини вилоят прокуратураси раҳбарлари қабул қилишини сўраган.

М.Тожибоеванинг билдиришича, газета прокуратура нашри бўлса-да, унда кишилар шахсини камситувчи мақолалар ҳам чоп этилади.

“Газета Фурқат туманилик ҳамшира Хуршида Мелиеванинг шахсини булғаб, мақола эълон қилган. Биз жабрланувчининг вакили сифатида газетадан 100 миллион сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилганмиз. Газета судни менсимай, вакилини жўнатмади. Бу иш уч ойдан бери чўзилиб келяпти”, – деди М.Тожибоева.