Bu qarorga Tojiboyeva xonim Qirg‘iziston Prezidenti Roza O‘tinboyevaning bu yilgi «Jasorati uchun» mukofotiga munosib topilgani tufayli kelganini e‘lon qildi.
Mart 2011 ойлик архив
ББС: Мўътабар Тожибоева «Жасорати учун» мукофотидан воз кечганини эълон қилди
Бу қарорга Тожибоева хоним Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоеванинг бу йилги «Жасорати учун» мукофотига муносиб топилгани туфайли келганини эълон қилди.
«Мен 2009 йилда Ҳиллари Клинтон ва Мишел Обама хонимлардан «Жасоратли аёл» мукофотини олганимда, менга қўшилиб миллатдошларимнинг ҳам боши кўкка етганди.
Бугун эса мана шу нуфузли мукофотнинг минглаб ўзбекларни хонавайрон қилган июн қирғини пайтида вақтинчалик ҳукуматни бошқарган Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоевага берилиши ҳанузгача Қирғизистонда давом этаётган миллатчилик қурбонлари бўлаётган ўзбек халқига нисбатан ҳақоратдек янгради», дея эълон қилган Мўътабар Тожибоева.
ББС: Ўтинбоева ‘Жасорати учун’ мукофотига номзод этиб танланган
Ўтинбоева хоним 7 март куни Вашингтонга келади ва у ерда Президент Обама, Давлат Котибаси Ҳиллари Клинтон ҳамда АҚШ ҳукуматининг бошқа расмийлари билан билан учрашиши кутилмоқда.
8 март куни эса, Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоевага Американинг «Жасорати учун» мукофоти топширилади.