16.11.2012 кунлик архив
ББС: «Ўзбекистон қийноқларни расман тан олмагунча аҳвол ўзгармайди»
Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси «Ўтюраклар Клуби» асосчиси Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатдаги систематик қийноқларга оид ички сиёсатини ўзгартирмас экан, Ўзбекистонда қийноқ ҳоллари камайишини кутиб бўлмайди.
Москвада қўлга олинган ўзбекистонликларга экстрадиция хавф солмоқда
Шу йилнинг 15 ноябр куни ўзбекистонлик беш нафар фуқаро Москвадаги «Внуково» аэропортида полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинди.
«Жараён»га маълум бўлишича, Абдусамад Нуриддин ўғли Дадаев, Раҳматуллоҳ Абдуллаевич Муҳаммадхўжаев, Авазбек Маматхонович Низомов, Олим Турсунович Жалолбоев ва Ҳаким Турсунович Жалолбоев Москвага Калининград шаҳридан учиб келганлар. Наманган шаҳрига учиб кетишга чоғланган бу ўзбекистонликларнинг ҳаммаси уйга қайтаётган эканлар.