27.12.2012 кунлик архив
Пахтакор туман ҳокими ҳибсга олинди
Жиззах вилоятининг Пахтакор туман ҳокими Ғофир Қаршибоев вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси билан айбланиб қўлга олинган.
Жиззахдаги манбалар сўзларига кўра, Қаршибоев 24 декабрь куни маҳаллий фуқароларнинг биридан пора олаётган пайтда қўлга олинган.
Айни пайтда Ғофир Қаршибоев ўрнига унинг ўринбосари Бахтиёр Маҳмудов вақтинча туман ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб турибди.
Тошкентда 16 диндор устидан маҳкама якунланди
2012 йилнинг 12 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Туркистон исломий ҳаракати”га мансубликда айбланган 16 нафар диндор устидан ҳукм чиқарди.
Бу ҳақда “Жараён”га Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташановмаълум қилди.