12.01.2013 кунлик архив

Толиб Ёқубов: Сабоқ

“Бир уядан турли қуш учади” деганларидай Озод Шарофутдинов халқимизнинг буюк адибларидан бўлса-да, ул зотнинг ўғли Алишер Шарофутдинов ўзбекнинг жаллоди ва қотили бўлиб етишди, Ислом Каримов шакллантирган мустабид тузумга аввал Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), кейинчалик эса Бош прокуратура тизимларида содиқлик билан хизмат қилди.

Толиб Ёқубов: Мард аёл

Ҳозирги замон ўзбек аёлларининг орасида Саида Қурбоновадек мард аёллар кам топилади.  Саиданинг, халқ тили билан айтганда, “отнинг калласидай юраги бор”лигига менда шубҳа йўқ. Бунга мен Саида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Жиззах вилояти Пахтакор тумани бўлимини бошқарган пайтларда кўп марта амин бўлганман.