23.01.2013 кунлик архив
«Ўтюраклар клуби» Ўзбек қочқинини ортга экстрадиция этмасликни сўрамоқда
Қозоғистон ҳукумати яна бир ўзбекистонлик қочқинни ортга қайтаришга тайёргарлик кўраркан, «Ўтюраклар клуби» экстрадицияни амалга оширмасликни сўраб, Қозоғистон ҳукумати ва жамоатчиликка мурожаат қилган.
Қочқинни ҳимоя қилиш ва экстрадиция қилмасликни талаб қиламиз!
2012 йилнинг 7 апрель ойидан буён Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида ҳибсда сақланаётган Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 1974 йил 4 апрелида туғилган Турсунов Хайрулло Турдиевич, Жиноий ишлар бўйича Ақтўбе вилоят судининг 18 январь куни чиқарган қарорига мувофиқ, яқин кунларда Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши керак.