14.05.2013 кунлик архив

Ўз уйида меҳмонда

Бошқа мамлакатда доимий яшаш рухсатномасига эга бўлган ўзбекистонликлар яқинларининг уйида яшашга қўйилмаяпти.

60 ёшли Нодир Лазизовнинг “Жараён” мухбирига айтишича, расмийлар ўтган ой Олмаотадан Тошкентга келган қизи Саминага ота-онасининг уйида яшашга рухсат беришмаган. Бунга Ўзбекистон фуқароси Саминанинг айни пайтда Қозоғистонда доимий яшаш рухсатномасига (вид на жительство) эга экани сабаб бўлган.