10.11.2013 кунлик архив
Сирдарёлик ҳуқуқ фаоли Исроил Ризаев хонадонига босқин уюштирилди
2013 йилнинг 9 ноябрь куни соат 18 лар атрофида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Исроил Ризаев хонадонига Сирдарё вилояти суд-ижро департаменти вакиллари бостириб кирдилар.
Бу ҳақда “Жараён” мухбири билан сўзлашган Исроил Ризаев мазкур ҳодисани ўз касбий фаолияти билан боғламоқда.