08.03.2014 кунлик архив
Қашқадарёлик муслима Меҳринисо Ҳамдамованинг соғлиғи қамоқхонада ёмонлашди
Диний сабабларга кўра қамалган Меҳринисо Ҳамдамованинг яқинлари сўзларига кўра, унинг соғлиғи аёллар колониясида кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда.
8 март арафасида “Жараён” журналисти Ўзбекистонда диний сабабларга кўра судланган Меҳринисо Ҳамдамованинг қариндоши билан телефон орқали мулоқот қилишга муваффақ бўлди.
Ўзини Маҳбуба деб таништирган аёлга кўра, Меҳринисо Ҳамдамова шу йилнинг февраль ойида гинекологик амалиётга ётқизилиши режаланган эди, бироқ операция қолдирилган.