28.08.2014 кунлик архив
Ўшлик журналист иши юзасидан суд бекор қилинди
28 август куни Fergana.ru ахборот агентлиги Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг Ўш шаҳар бўлими ўзбек журналисти Шоҳруҳ Соиповга қарши судга берган даъво аризасини қайтариб олгани ҳақида хабар қилди.
Бугун, 28 август куни Ўш шаҳар судида Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг Ўш шаҳар бўлими томонидан туҳмат қилганликда айбланаётган мустақил журналист, Fergana.ru ахборот агентлигининг штатсиз мухбири Шоҳруҳ Соипов устидан суд маҳкамаси бўлиб ўтиши кутилаётганди.
Қирғизистон ДМХҚ ўзбек журналистини туҳматда айбламоқда
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг Ўш шаҳар бўлими ўзбек журналисти Шоҳруҳ Соиповни туҳмат қилганликда айблаб, судга берди.
Бугун, 28 август куни Ўш шаҳар судида Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг Ўш шаҳар бўлими томонидан туҳмат қилганликда айбланаётган мустақил журналист, Fergana.ru ахборот агентлигининг штатсиз ходими Шоҳруҳ Соипов устидан суд маҳкамаси бўлиб ўтади.