15.04.2016 кунлик архив

Тўлқин Қораев: Ўзбек ўзига бош бўлолмас экан (сўнгги, 2-қисм)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида ҳам Швециядан мустақил журналист Тўлқин Қораев иштирок этдилар.

Таниқли журналист Тўлқин Қораев билан асосан, бугунги ўзбек мухолифати ҳақида, миллатимиз зеҳнияти ҳақида суҳбатлашдик.

Қолаверса, Тўлқин Қораевнинг сўнгги пайтларда тез-тез ўзгариб бораётган сиёсий позицияларининг сабабларини ҳам сўрадик.

Дунёдаги қудратли давлатлар АҚШ ва Россиянинг бошқа давлатларга нисбатан олиб бораётган сиёсатларини журналист қандай баҳолайди?

Махкамага тайёргарлик ишларида Лола Каримова билан судлашган француз журналисти Августин Скалберт ҳам фаол қатнашмоқда

P_20160414_203716

Бугун Парижда “Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоева, мустақил сиёсатшунос ва “Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг таъсисчиси Камолиддин Раббимов, ташкилотнинг консультанти, Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг вакили Йоган Бихх, 2011 йилда Лола Каримова билан Париж махкамасида судлашиб ғолиб бўлган “RUE89» нашри журналисти Августин Скалберт ва Парижлик адвокат Сабрина Смирновалар учрашдилар.