13.07.2016 кунлик архив
Мўътабар Тожибоева: Ҳалқаро Амнистиянинг икки юзламачилик сиёсати!
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Васила Иноятова мазкур учрашувларни молиялашга ёрдам беришларини сўраб чет элдаги халқаро ташкилотлар, жумладан,Human Rights Watch (HRW) ва Amnesty International ва бошқа халқаро институтларга мурожаат қилган. Лекин, шу кунгача бу ташкилотлар рад жавобини беришган, айримлари эса, ҳаттоки, жавоб беришни ўзларига эп кўришмаган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти саъй-ҳаракатлари билан қўлга киритилган бу муҳим учрашувларни молиялаш айнан шу Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгувчи нуфузли Халқаро ташкилотларга бугун умуман кераги йўққа ўхшайди.
ББС: Сиёсий маҳбусларни кўришга рухсат берилган
Аввалроқ, 23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити олдидан «Эзгулик» жамияти халқаро ташкилотлар, хорижий давлат элчихоналари ва Шанхай ташкилотига аъзо давлат раҳбарларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукуматидан қамоқдаги сиёсий ва диний маҳбусларни озод қилишга чақириш, тутқунлар билан учрашишга ва уларнинг саломатлиги борасида маълумот олишга рухсат берилишини сўраган.