15.01.2017 кунлик архив

БМТнинг инсон ҳуқуқлари кўмитаси Қаюм Ортиқовни қийноққа солингани бўйича Ўзбекистон хукуматини маъсул деб топди

 2017 йил биз учун яхши хушхабар билан бошланди. 2016 йилнинг охирги кунларида “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти номига БМТдан хат келди.

БМТ инсон ҳуқуқлари кўмитасининг инсон ҳуқуқи бўйича Департамент бошлиғи Ибрагим Салама имзо чеккан ушбу хужжатда Мўътабар Тожибоева томонидан Қаюм Ортиқов масаласида БМТга топширилган шикоят юзасидан 2016 йилнинг 25 октябрь куни қарор қабул қилингани баён қилинганди.

2013 йилнинг 14 июль куни «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Қаюм Ортиқовнинг қийноқларга солган ва унинг кўплаб ҳуқуқ ва эркинликларини оёқ ости қилганликда айблаб, барча далил ва исботларни БМТнинг инсон ҳуқуқлари кўмитасига шикоят билан биргаликда тақдим қилгандик.

 

«Ўтюраклар Клуби»нинг 17 йиллиги муносабати билан қамоқлардаги 17 сиёсий маҳкумлар озодлигини яна бир бора талаб қиламиз!

2017 йилнинг 17 январь куни мен асос солган ва раҳбарлик қилаётган «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига асос солинганига 17 йил тўлади. 17 йилнинг 17 январида 17 йиллик санасини нишонлаётган ташкилотнинг таваллуд санасида Ислом Каримов бошчилигидаги диктатура режими томонидан соҳта айбловлар билан қамалган, қийноқларга тутилаётган 17 нафар журналистлар, ҳуқуқ фаолларини, шунингдек бошқа сиёсий ва диний маҳкумларни озодликка чиқарилишларини, уларга оқланишларини талаб қилиб Ўзбекистоннинг янги хукуматига яна бир бора қатъий талаб билан чиқишга қарор қилдик.