23.01.2017 кунлик архив
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги 6 кун ичида уч марта ўзгартирилган мақола!!!
«Алдаётган одам елкасида қанчалик оғир юк борлигини ўйламайди, чунки у биринчи ёлғонини давом эттириш учун яна йигирма марталаб ёлғон сўзлайди» дейди буюк алломалардан бири А. ПОП.
Ёлғон гуноҳларнинг энг жирканчи, айбларнинг энг ёмони, қалбларни қорайтирадиган бутун ёмонликларнинг бошидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Ёлғон – мунофиқлик эшикларидан биридир.” (Ибн Адий) “Имон соҳиби ҳар хил хато қилиши мумкин. Лекин хоинлик қилолмайди ва ёлғон гапиролмайди.” (Ибн Абу Шайба, Баззор) “Тўғри бўлинг, тўғрилик яхшиликка, яхшилик эса Жаннатга олиб боради. Ёлғондан сақланинг, ёлғон фисқ-фужурга, фисқ эса Жаҳҳанамга олиб боради.” (Бухорий) “Сўз билан чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитна кабидир. Ёлғон гапириш, туҳмат-бўҳтон қилиш билан чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитнадан ҳам ёмондир.” (Ибн Можа)
Ўзини ўзбек мухолифати лидери деб атовчи Муҳаммад Солиҳ жаноблари эгалик қилгувчи Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги бир мақола тарихи кўпчиликни қизиқтириши табиий. Даставвал 16 январь куни бу сайтда журналист Малоҳат Эшонқулованинг «Инсон тубанлигининг чегараси борми?» номли мақоласи эълон қилиниб. ушбу мақолада мен – Мўътабар Тожибоева тухмат, бўҳтонларга кўмиб ташландим.