06.11.2017 кунлик архив
Сиёсий маҳкум Мирсобир Ҳамидқориевнинг отаси Мирсобит ака вафоти муносабати билан таъзия изхор этамиз!
Ҳуқуқ фаоли, Ўзбекистондаги виждон тутқунларини озод қилиш кўмитаси рахбари Баходир Намозовнинг берган хабарига кўра Ўзбекистон зиндонида қолаётган сиёсий маҳкумлардан бири Мирсобир Ҳамидқориевнинг отаси Мирсобит ака 70 ёшида вафот этибди.
Мирсобирнинг онаси Марғуба опа ва унинг турмуш ўртоғи Элионора Мирсобирни олдига 2013 йилнинг 28 октябрь куни туғилган ўғли Мухаммад Мухсинни таваллуд айёмини Мирсобир билан биргаликда нишонлаш учун борганларида Мирсобит аканинг кома холатига тушганлиги ҳақида хабар топганлар. Марғуба опа зудлик билан ортига қайтган ва 30 октябрь куни Мирсобит ака вафот этган.
Биз «Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, «Ўзбекистондаги виждон тутқунларини озод қииш кўмитаси», Ўзбекистон фуқаролик жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамда ушбу кенгашга кирган ташкилотлар ҳамда дуёнинг турли бурчидаги фуқаролик жамияти фаоллари номидан Мирсобир ва унинг оила аъзоларига Мирсобит аканинг вафоти муносабати билан ўз таъзиямизни изхор қиламиз.
Мирсобит аканинг бу дунёда тортган азоблари охиратлари учун савоб бўлиб ёзилишини, жойлари жаннатда бўлишини Оллоҳдан тилаб қоламиз.