Noyabr 2017 ойлик архив
Қирғизистон – Марказий Осиёнинг эркинлик ва демократия диёри
Мундарижа:
- Янги президентнинг қасамёди
- Қўшнилар
- Бир кунда икки қасамёд
- Бешинчи президент ва қирғиз демократияси
- Адолатсизликка бош эгмаган миллат
- Халқ овози
- Эркинлик – тараққиёт гарови
- Президент – подшоҳ эмас
- Ўзбекистондан кетаётган ёшлар
- Ёшлар орасидаги жиноятчилик
- Қонли кунлар
- Атамбаевнинг бахти
- Мирзиёвнинг саодати
- Байрам муборак!
Жамшид Каримов: Ислом Каримов ўғлини урушга юбормоқчи бўлган (интервью, 3-қисм)
Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (3–қисм)
22.11.2017
Бугунги сонда:
- Шавкат Мирзиёев: “Эринг тугаган мараз, ярамас, палид кимса… Нонкўр у, ҳеч нарсани қадрига етмайди! Йиғиштир, бунақа кўрнамак эрни!”;
- Ислом Каримов: “Мени шарманда қиласан. Сен Ўзбекистондан кет! Россияга йўқол!”;
- Жиззах аҳли: Гуляни дастидан дод!”;
- “Ўлсам, жанозамга ҳам қўйманглар буни”;
- Ислом Каримовнинг касали…;
- “Қачон Гулбаҳор ўлса, унинг қабри устига бориб…”;
- Наталья Петровна: “Сенларнинг авлодингда ирсий касаллик бор. Шу касаллик…”;
- “Онамни уйини булғаб, фоҳишахонага айлантириб ташлабди”;
- Андрей Сахаров шогирдининг жияни ким?;
- Ислом Каримов: “Сиз оиламиз ишига, умуман, аралашманг!”;
- Жамшид Каримов: “Бобомурод Абдуллаевнинг “Усмон Ҳақназаров” эканлигига ишонмайман!”;
- Ислом Каримов: “Пётрни афғонга юбор, бўлмаса…”;
- “Ўзбекистонни яҳудийлар бошқаряпти. Ислом Каримовнинг биринчи хотини ҳам яҳудий”ми?..
Жамшид Каримов: Қабоҳатнинг чегараси йўқ экан! (интервью, 2-қисм)
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЖИЯНИ ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ (2–қисм)
15.11.2017
Аввал хабар қилганимиздек, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримовдан интервью олганмиз.
Интервьюнинг 1-қисми 5 ноябрь куни нашр этилган. Унда Ислом Каримов туғилган хонадон, унинг ота-онаси, опаси ва ака-укалари ҳақида шу пайтгача ҳали ҳеч қаерда ёзилмаган маълумотлар ўрин олган.
- Ислом Каримов ота-онасига, ака-укаларига қандай муносабатда бўлган;
- Унинг болалиги, мактаб чоғлари қандай ўтган;
- Нима сабабдан президентнинг ака-укалари ҳаёти жуда оғир кечган;
- Президент инсон сифатида қандай эди?
шу ва шу каби Ислом Каримов ҳаётига оид бўлган барча ёпиқ маълумотларни унинг жияни таниқли журналист Жамшид Каримов бизлар билан ўртоқлашган.
Муҳаммадсолиҳ Абутов: Мазлумларни озод қилинг ва оқланг жаноб Президент!
Президент Ш. Мирзиёев жаноблари!
Камина Муҳаммадсолиҳ Абутов 1993 ва 1995 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳаридаги бир масжидда имом бўлгандим. Ваҳҳобийликда айблаб масжидимиз ёпиб қамашди ва узоқ йиллар турли зоналарда жазо ўтадим. 2000 йилда Муддатим тугагач яна раскрутка бўлганман. 2004 йилда Навоий 46 сонли ЖИЭМдан озодликка чиқдим. Бир йил Қозоғистонда турли ерда қурилишда ишладим. Кейин Россияга ишлагани кетдим. Бундан ўн йил олдин 2007 йилда Ўзбекистон Милицияси ходимлари томонидан Москвада депорт қилиш учун қамоққа олиндим.
«МЕНИ ОҚЛАНГ, ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ» кампания иштирокчиси ДАРМОН СУЛТОНОВА оиласи фожеаси!
ДАРМОН СУЛТОНОВА: МЕНИНГ ОИЛАМ ДИКТАТОР ИСЛОМ КАРИМОВ ҚАТАҒОНИ ҚУРБОНИ!
Мен – 1945 йилда туғилган юрак хасталиги билан 2 гуруҳ ногирони Дармон Султонова шахсан ўзим, 1 гуруҳ туғма ногирони қизим Зиёда Рўзметова ҳамда 2 нафар набираларим – Зайнабхон Рўзметова ҳамда Амина Рўзметовалар билан ўзбек диктатори Ислом Каримов режимининг қатағони қурбонлари сифатида оиламиз шаънини тиклаб, адолатсиз судлов хукми билан отувга хукм қилинган ўғилларим Уйғун ва Ойбекларни ўлимидан кейин оқланишларини, бизнинг чорак аср давомида топталиб келган ҳуқуқларимизни тиклашга ёрдам беришни сўраб Шавкат Мирзиёевга ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиларига, дунё жамоатчилигига мурожаат қиламиз.
Тўғри, Каримов вафот этди, лекин унинг қаттол режими ҳамон қудратда ва менинг тирик қолган оилам аъзолари ҳаётимиз ҳамон хавф хатар остида.
Янги кампания! МЕНИ ОҚЛАНГ, ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ!»
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВДАН ЎЗБЕК ДИКТАТОРИНИНГ СИЁСИЙ ҚАТАҒОНИ ҚУРБОНЛАРИНИ ОҚЛАБ, СИЁСИЙ ВА ДИНИЙ МАҲКУМЛАРНИ ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ ВА ШУ МАҚСАДДА «МЕНИ ОҚЛАНГ, ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ» НОМЛИ БИР ОЙЛИК КАМПАНИЯНИ БОШЛАДИК!
Куни кеча халқаро матбуотлардан бирида бир халқаро ташкилот вакилининг Ўзбекистондаги вазият 180 градусга ўзгаргани ҳақидаги фикрини эшитиб, ўз муносабатимни билдиришга қарор қилдик.
Ҳақиқатан ҳам мамлакатда ўта жиддий ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Диктатор Ислом Каримов вафотидан кейин бир йил ичида 18 та сиёсий махкумни озодликка чиқарилиши жуда яхши ўзгариш. Лекин бунингдек натижаларга таяниб мамлакатда 180 градусга ўзгариш бўлди дея талқин қилиш умуман нотўғри деб хисоблаймиз.
Улуғбек Бакир: Бугун Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлат туғилган кун!
Бугун, 2017 йилнинг 7 ноябрь куни “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси раиси, профессор Абдураҳим Пўлат ўзининг 72 ёшини Вашингтонда яқинлари, дўстлари ва сафдошлари даврасида нишонламоқда.
Шу муборак сана муносабати билан Абдураҳим Қаюмовични таваллуд айёми билан чин қалбдан табриклаймиз!
Домлага аввало, узоқ умр, тан-сиҳатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахту саодат ҳамда Ватанимиз равнақи ва халқимиз озодлиги йўлида бутун умри бўйи олиб бораётган заҳматли, аммо, шарафли хизматларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Сиёсий маҳкум Мирсобир Ҳамидқориевнинг отаси Мирсобит ака вафоти муносабати билан таъзия изхор этамиз!
Ҳуқуқ фаоли, Ўзбекистондаги виждон тутқунларини озод қилиш кўмитаси рахбари Баходир Намозовнинг берган хабарига кўра Ўзбекистон зиндонида қолаётган сиёсий маҳкумлардан бири Мирсобир Ҳамидқориевнинг отаси Мирсобит ака 70 ёшида вафот этибди.
Мирсобирнинг онаси Марғуба опа ва унинг турмуш ўртоғи Элионора Мирсобирни олдига 2013 йилнинг 28 октябрь куни туғилган ўғли Мухаммад Мухсинни таваллуд айёмини Мирсобир билан биргаликда нишонлаш учун борганларида Мирсобит аканинг кома холатига тушганлиги ҳақида хабар топганлар. Марғуба опа зудлик билан ортига қайтган ва 30 октябрь куни Мирсобит ака вафот этган.
Биз «Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, «Ўзбекистондаги виждон тутқунларини озод қииш кўмитаси», Ўзбекистон фуқаролик жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамда ушбу кенгашга кирган ташкилотлар ҳамда дуёнинг турли бурчидаги фуқаролик жамияти фаоллари номидан Мирсобир ва унинг оила аъзоларига Мирсобит аканинг вафоти муносабати билан ўз таъзиямизни изхор қиламиз.
Мирсобит аканинг бу дунёда тортган азоблари охиратлари учун савоб бўлиб ёзилишини, жойлари жаннатда бўлишини Оллоҳдан тилаб қоламиз.
Жамшид Каримов: Ислом Каримовнинг бир опаси, беш акаси ва бир укаси бўлган (интервью, 1-қисм)
Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (1–қисм)
Аввал хабар қилганимиздек, ўтган ҳафта, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримов билан дилдан суҳбатлашиб, катта интервью олгандик.
Қуйида мазкур интервьюнинг 1-қисмини тўлиқ ҳолда ўқишингиз мумкин. Унда Ислом Каримов туғилган хонадон, унинг ота-онаси, опаси ва ака-укалари ҳақида шу пайтгача ҳали ҳеч қаерда ёзилмган маълумотлар ўрин олган.
Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (анонс)
Бугун, Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримов билан дилдан суҳбатлашиб, катта интервью олишга эришдик.
Жамшид Каримовдан интервью олишни ўзи анчадан бери дилимга тугиб юрардим. Ваниҳоят, бу ниятим ҳам амалга ошди.
Шу пайтгача журналистик тажрибамда бир киши билан битта интервьюда, энг узоқ вақт давомида Ўзбекистон Халқ артисти Фарруҳ Зокиров билан 5 соат тўхтовсиз суҳбатлашиб, ўзимга рекорд қўйгандим. Тўғри, орада 5-10 дақиқалик қисқа танаффуслар бўлганди.
Бу сафар эса Жамшид Каримов билан роппа-роса 6 соат суҳбатлашибман. Ўртада танаффус ҳам олмадик. Суҳбатга икки журналист шу даражада қизиқиб кетибмизки, 6 соат вақт қандай ўтиб кетганини ҳам сезмабмиз.
Ора-орада «Жамшид ака, чарчамадингизми?», деб ҳижолат бўлиб сўрасам, «йўқ, асло, бемалол давом этаверамиз», дейди.