01.01.2018 кунлик архив

Мўътабар Тожибоева: 2018 йил сиёсий маҳкумлари озодлиги учун курашамиз!

Мана 2018 йил кириб келди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев адолатсизлик қурбони бўлган инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаслик ҳақида барчага умид уйғотадиган баёнотлар қилаётган бўлсада, ўнлаб сиёсий ва диний маҳкумлар озодликка чиқарилган бўлсаларда хали ҳамон тақдирида бирор бир ижобий ўзгариш бўлмасдан қамоқда қолаётган сиёсий ва диний маҳкумлар сони мингларни ташкил қилганича қолмоқда.

Бизда Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган барча диний маҳкумлар ва сиёсий мотивлар билан қамалганлар рўйхатини тузиш имкони йўқ. Аммо жамоатчилик эътиборига зудлик билан қамоқдан озод этилиши шарт бўлган ўнлаб сиёсий ва диний маҳкумларнинг рўйхатини ҳавола этамиз:

31 декабрь – Нураддин Джуманиязов Сангородда вафот этган кун!

НУРАДДИН (НУРИДДИН) ДЖУМАНИЯЗОВНИНГ ВАФОТИГА АЛОҚАДОР ҲАҚИҚАТ!

ДЖУМАНИЯЗОВ ҲАМДА ТИЛЛАЕВЛАРНИНГ ҚАМАЛИШЛАРИ САБАБИ

Нураддин (Нуриддин) Реимбергенович ДЖУМАНИЯЗОВ, 1948 йилнинг 8 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шахрида туғилган. Оиласи билан 2007 йилда ажрашган, бир  нафар қизи ва битта ўғли бор.

Нураддин Джуманиязовнинг мутахассислиги инженер-технолог. У 1969 йилда Ленинград (Санкт-Петербург)даги Политехника Институтини битириб, Ленинград шаҳридаги «Киров заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасида конструктор бўлиб ишлаган. 1983 йилда Тўрткўлга қайтиб, шахардаги тўқимачилик фабрикасига ишга кирган. Кейинчалик Тошкент шахар Трактор заводида конструктор, Чкалов номидаги Тошкент Авиасозлик ишлаб чиқариш бирлашмасида инженер-технолог вазифаларида ишлаган.