Category Archives: Раҳнамолар ва ҳомийлар

Шошилинч! Диққат! Навбатдаги фитна қурбони Дилфуза Ибодова

Бухоро шахридаги МХҲ, милиция ва адолатсиз судлов, қийноқ қурбонлари бўлган Илхом Ибодовнинг 2015 йил 13 сентябрь куни Бухоро вилоят МХҲ ертўласида ўлдирилгани ва ҳақиқий қотилларни жавобгарликка тортилмаганликлари, Рахим Ибодовнинг 8 йилга қамалганлиги юзасидан уларнинг оила аъзолари Республика давлат органларига ўнлаб шикоятлар йўллаганлар.

 

Улар ўша ёзган шикоятларига 2016 йил февраль ойигача 85 та жавоб олганлар. Бу 85 та жавобларни барчаси тутуруқсиз ва бирор давлат идораси ушбу шикоятлардаги важлар юзасидан текширув ўтказмасдан, қуйи органларга жўнатиш билан чекланиб келганларини исботлайди.

Айтсам ўлдирарлар, айтмасам ўлам: «Жаноб ХХХ» сиз кимнинг кўппагисиз? Жавоб беринг! (Озодлик ва HRW найранги)

Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари қаердан туриб бўлмасин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммоларини кўтариб чиқарканлар доимий равишда тахдидларга, тухмат ва бўҳтонларга дуч келаверадилар.

Бугун мен кўтармоқчи бўлган муаммо Бухоролик ака ука ишбилармон Ибодовларнинг 2015 йилнинг 16 август куни ғайриқонуний равишда ҳибсга олинганликларига алоқадор муаммодир.

“Илҳом акамни Бухоро СНБ қийнаб ўлдирган” (Дилфуза Ибодова билан 2-суҳбат)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри Элобод кўчаси 17-уйда яшовчи 67 ёшли нафақадаги фуқаро Хурсанд Ражабованинг “Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотига йўллаган мактуби асосида тайёрланди.

МХХнинг навбатдаги жинояти (Илҳом Ибодовнинг ўлими юзасидан Мўътабар Тожибоева билан суҳбат)

Бухоролик қийноқ қурбонлари Илҳом ва Раҳим Ибодовлар ишида Ўзбекистон ҳукумати, халқаро ташкилотлар ва матбуотлар «ўйинлари»

Америка овози: Бухорода пора бермайман деган тадбиркор қийнаб ўлдирилган

Ўзбекистонда ҳуқуқ тартибот органларидаги порахўрликни фош қилишга жазм этган тадбиркор қамоқхонада қийноқлардан ўлгани ҳақида хабарлар бор.  Маъмурий жавобгарликка тортилган 48 ёшли Илҳом Ибодовнинг ўлимига сабаб расман юрак хуружи деб кўрсатилган. 

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра эса, қамоқхонадан чиққан навбатдаги жасад мамлакатда қийноқлар мунтазам қўлланишини тасдиқловчи далиллардан биридир.

Мўътабар Тожибоева: Илҳом Ибодов ён дафтарчаси учун ўлдирилди


13129

Бухоро шахрида “Таниқли тадбиркорлар ака-ука Илҳом ва Рахим Ибодовлар қамоққа олинибдилар, уларни ваҳобийлик диний экстремистик оқимига алоқадорликда айбланяптилар экан” деган миш-миш болалагандан болалади.

Ушбу аянчли фожеанинг  сабабчилари ҳам, қурбонлари ҳам ака ука ишбилармон, тадбиркорлар — 1972 йил 16-июнда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 17-уйда яшаган, Бухоро шахридаги 2008 йилда ташкил этилган “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси рахбари Ибодов Илҳом Ражабович ва 1968 йил 31-августда туғилган,  Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 15-уйда яшовчи “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси бош хисобчиси Ибодов Рахим Ражабовичлардир..

«Илҳом акамни Бухоро СНБси қийнаб ўлдирган» (Дилфуза Ибодова билан 1-cуҳбат)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри Элобод кўчаси 17-уйда яшовчи 67 ёшли нафақадаги фуқаро Хурсанд Ражабованинг ўтган ҳафта “Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотига йўллаган мактуби асосида тайёрланди.

Озодлик: Бухоролик она МХХни тадбиркор ўғлини уриб ўлдирганликда айбламоқда

п

март 03, 2016

Бухоролик Хурсанд Ражабова 44 яшар тадбиркор ўғлини Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдирганини даъво қилмоқда. Озодлик билан суҳбатда Ражабова ўғиллари Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалгани, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққанини айтади.

– Ўғлимни СНБ олиб кетди, 28 кун деганда ўлдириб олиб келиб берди. Ўғлимни қийнаб, уриб ўлдириб олиб келиб берди. Шунча вақт ўтди, Илҳомжонни ўлдирганларга чора кўрилмаяпти. Мен Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимларини ўғлимни ўлимида айбдор деб биламан, улар қонун олдида жавоб беришлари керак, – деди Озодлик билан суҳбатда Хурсанд Ражабова.

Ҳожи она мактуби: «Илҳом ўғлимни МХХ қатл этди»

ibodov

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга;
Нусхалари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига;
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев Миромовичга;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаевга;
Ўзбекистон Республикаси Миллий Ҳавфсизлик Хизмати раисига
Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Элобод қўчаси 17 уйда яшовчи фуқаро Хожи она Ражабова Хурсанд томонидан