Category Archives: Ўтюраклар клуби
Ўзбек хукуматининг қийноқларга қарши миллий дастури лўттибозликдан ўзга нарса эмас
БМТ нинг қийноқлар масалалари бўйича махсус вакили Тео ван Бовеннинг Ўзбекистонга келганига бир йил, унинг ушбу сафар натижасида берган тавсиялари асосида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази томонидан миллий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилганига эса салкам тўрт ой бўлди.
«Озодлик» радиоси шу муносабат билан Ўзбекистондаги қийноқларга доир вазият борасида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фикрини ўрганган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Толиб Ёқубовнинг айтишича, гарчи расмий Тошкент Тео ван Бовен тавсияларини қабул қилган бўлса-да, мамлакатда қийноқлар камаймаган. «Буни Алматов ҳам, Қодиров ҳам, Иноятов ҳам тўхтата олмайди. Қийноқларни тўхтатиш фақат президент Ислом Каримовнинг иродасига боғлиқ», – дейди Т.Ёқубов.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сиртдан суд қилинди
12 декабр куни Фарғонадаги «Ўтюраклар» Клуби рахбари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева номига унинг сиртдан судланганлиги ҳақида маҳкамадан қарор келган.
Вилоятдаги Олтиариқ туман жиноий ишлар бўйича судидан юборилган бу қарорда Тожибоеванинг Ўзбекистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекси 201-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, яъни йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ҳамда ўтказишда айбланиб, 16 минг 320 сўм миқдоридаги жаримага тортилгани маълум қилинади.
Олтиариқлик фоҳишалар сазойи қилинганлари бўйича ЖИБ Олтиариқ туман суди Хукми
Ҳуқуқ фаоли Мавжуда Отақуловани қамоқдан озод этиш суд ажрими
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг жабрланувчи Мўътабар Тожибоевага жавоб хати
Эргашев Рахимни иши бўйича Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Ажрими
БМТга шикоят ёзаётган ўзбекистонликлар сафи кенгаймоқда
Хабарларга қараганда, Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи юздан ортиқ муслима аёл БМТнинг қийноқлар масалалари бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен номига мурожаатнома йўллаган.
Ушбу мурожаатнома муаллифларидан айримлари “Озодлик” мухбирига мурожаатнома жўнатилгандан сўнг ўзларига нисбатан тазйиқ кучайганини маълум қилди.
Фарғона водийсида қийноқлар ва тазйиқлар кучаймоқда
Кузатувчиларнинг эътироф этишича, сўнгги вақтларда Фарғона водийси вилоятларида ҳукумат сиёсатига қарши фикрлайдиганларга нисбатан қийноқлар ва тазйиқлар кучайтирилгани кузатилмоқда.
Яқинда Фарғона ички ишлар бошқармаси бошлиғи Аминжон Тошхўжаев ўз лавозимидан бўшатилиб, ўрнига Ҳаким Ғойибназаров тайинлангач, вилоятда фаолият олиб бораётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифат вакилларига тазйиқлар янада кучайди.
Марғилонда норозилик намойиши
Асосан нафақахўрлар, қария ва ногирон аёллардан иборат бўлган намойишчилар Фарғона-Қиргули автомобиль йўлини икки соат давомида тўсиб қўйди. Улар электр, газ таъминотининг яхшиланиши, нафақа ва ойлик иш ҳақларининг ўз вақтида тўланиши каби талабларни илгари сурди.