Category Archives: Ўтюраклар клуби
Мўътабар Тожибоевага огоҳлантириш берилди
2003 йил, 30 июнь
29 июн куни Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси, «Ўтюраклар» клубининг раисаси Мўътабар Тожибоева шахар ички ишлар бўлими (рахбар вазифасини бажарувчи Алмат Хомидов) томонидан расмий огоҳлантирилган. Бу ҳақда «Бирлик» харакатининг интернет сахифасида хабар чоп этилди.
Ички ишлар ходимлари М. Тожибоевадан «Мен кўча юришлари, намойишлар ва шунга ўхшаш чиқишларда иштирок этмайман, агар иштирок этсам, жиноий жавобгарликка тортилишга розиман», мазмунида тилхат ёзиб беришни талаб қилишган.
Хабарда маълум қилинишича, «Ўтюраклар» Клубининг етакчиси огоҳлантиришга имзо чекишдан бош тортган.
МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОН
http://archive.muslimuzbekistan.com/uzb/uznews/2003_06/uznews30062003.html
«Ўтюраклар клуби» фаоли Маллабоев Исмоилдан ўзбек зиёлиларига очиқ хат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси рўзномаси «Ҳалқ сўзи» бош муҳаррири Аббосхон Усмоновга
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Арабмозор қишлоғилик фуқаро “Ўтюраклар” Клуби фаоли Исмоил Маллабоевдан
О Ч И Қ Х А Т
Жаноб бош мухаррир!
Шу йил февраль ойининг 18–20 февраль кунлари Сизларни қароргоҳингиз рўпарасида, шундоққина эшикларингиз олдида, Сиз миллат «гуллари»ни ўз пикетим билан («Ўтюраклар» клуби рахбари Мўътабар Тожибоева ҳамкорлигида) «қамал» холатида ушлаб турганимда, шундай улкан иморатда ижод билан банд бўлган, яъни ҳалқнинг дарду–аламларига “шерик” бўлаётган ҳамкорларингиз номидан Сизнинггина командангиз (у ҳам бўлса пикетнинг учинчи куни) чиққанларингиз учун Сиз орқали ҳамкорларингизу, ҳаммангизни байрамларингиз, Матбуотчилар куни билан табриклаб қуйидагиларни Сизларга билдирмоқчиман.
Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Муродил Қурбоновни Мўътабар Тожибоевага жавоб хати
Маъмурий жавобгарликка тортиш мақсадида расмийлаштирилган қалбаки хужжатлар тахлили
Фарғона шаҳар Ички Ишлар Бўлимининг Мўътабар Тожибоевага нисбатан 61-1 2003 сонли Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексининг 201-моддасига асосан тўпланган ХУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИ:
1-Вароқ: Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Алмат Хомидовнинг Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси Робахон Махмудовага 2214 рақамли 5 июль 2003 йил кунги алоқа хати.
(Суд бу хатни 29 июль куни 1954 рақам Билан қабул қилган. Иккита регистрация орасида 24 кун фарқ бор. Бунга Ким айбдор?)
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судидаги қонунбузиш холати
303-модда:
«МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ИШНИ КЎРИБ ЧИҚИШГА ТАЙЁРЛАШ:
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида»ги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс):
2) «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида»ги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганини:
Фарғона вилоят прокуратураси биноси рўпарасида ўтказилган пикет бўйича сохта айблов
2003 йил 10 июнь куни Фарғона вилоят прокуратураси биноси рўпарасида 10дан ортиқ фохиша ва қўшмачиларнинг Мўътабар Тожибоевага ва унинг хамроҳларига хужум қилиб калтаклаганликлари ҳолати бўйича:
Фохиша, қўшмачи, наркоман ва жиноятчиларнинг шериклари бўлган маиший бузуқ Фарғона шахар Ички Ишлар бўлимидаги маиший бузуқ кимсаларнинг Мўътабар Тожибоевага нисбатан тухмат ва қалбаки хужжатлар тайёрлашдаги қонунбузарликлари