Category Archives: Эргашев Раҳим ва банк
Полосонликларга уят бўлди, Повулғонликларга ҳам…
Давр овози: Полосонликларга уят бўлди… Полосон ҚФЙ: Газетадаги мақола туҳмат!
Давр овози: «Юртбошимизга ҳурмат ва эътиқодим янада ошди!»
Фарғона вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Тергов Бошқармаси Бошлиғи Алишер Мақсудов жавоб хати
Жабрланувчи Мўътабар Тожибоева сўроқ бериш ва юзлаштириш тергов харакатини ўтказишдан бош тортганлиги ҳақида Баённома
Жабрланувчи Мўътабар Тожибоеванинг Олтиариқ туман маъмурий органларига Раддияси
Расмий Тошкентнинг махсус хайъати Фарғона вилоятида бўлди
2003 йил 1 ноябрь
Фарғоналик норасмий манбанинг хабарига кўра, сўнгги ойларда Фарғона вилоятида сиёсий-ижтимоий вазият жиддий кескинлашди.
Бу вазият давлат рахбари номига юборилаётган мактуб-мурожаатларнинг кўпайиб кетгани, маош ва нафақаларининг вақтида тўланишини талаб қилганларнинг норозилик чиқишлари, фуқароларнинг ноҳақликларга қарши очлик эълон қилишларида ўз ифодасини топди.
Ушбу вазиятни ўрганиш ва хукумат учун кўнгилсиз воқеалар олдини олиш учун шу кунларда (24 октябрда) Ўзбекистон Президентининг давлат маслахатчиси Турсунбой Худойберганов бошчилигидаги фавқулодда хайъат вилоятда бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Ҳал қилув қарори
Мўътабар Тожибоева: Танамдан тарқалган олов ва тафт миллатимизни, ҳалқимизни юрагини карахт қилиб қўйган қўрқув музини эритиш учун ҳисса қўшади деб ишонаман
«Моҳият» газетаси бош муҳаррири, Олий мажлис депутати, шоири замон Ғулом Мирзаевга
Фарғона вилоятидаги «Ўтюраклар» Клуби рахбари,
мустақил журналист Мўътабар Тожибоевадан
О Ч И Қ Х А Т
15 октябрь 2003 йил
Мухтарам бош муҳаррир!
Мен ушбу очиқ хатимни «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латипов номига ёзишга ва у билан «Ҳалқ сўзи», «Народное слово», «Ҳуқуқ» ва «Маҳалла» газеталарида «Муносабат» рукни остида чоп этилган «ҚОНУНБУЗАР КИМ… МАҲАЛЛАМИ ЁКИ «ХЬЮМАН РАЙТС ВОТЧ» ВАКИЛИ?» деб номланган буюртма асосида ёзилган танқидий мақоласини муҳокама этмоқчи эдим.
«Ўтюраклар» Чори Латиповнинг истеъфосини талаб қилди
14 октябрь куни Фарғона шаҳридаги «Ўтюраклар» клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева Тошкентда халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ва пойтахт маҳаллалари раислари иштирокида матбуот анжумани ўтказди.
Тадбирда М.Тожибоева «Халқ сўзи», «Народное слово», «Маҳалла», «Қонун» газеталарида босилган «Қонунни ким бузяпти: маҳаллами ёки Ҳьюман райтс уотч?» мақоласи буюртма асосида ёзилгани, «Ҳьюман райтс уотч» ва Буюк Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти вакиллари шаъни таҳқирланганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мақолада «Ҳьюман райтс уотч»нинг маҳалладаги қонунбузарликлар ҳақидаги тадқиқоти танқид остига олинган эди.
Анжумандан сўнг М.Тожибоева ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан 10 нафари Тошкентдаги матбуот уйини пикет қилиб, ушбу мақола муаллифи, «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латиповнинг истеъфосини сўради.