Category Archives: ЭПИЗОДЛАР

Марғилонда норозилик намойиши

Снимок,,,,,,,

100 дан ортиқ аёл Марғилондаги Тўралар кўчасидан Навоий кўчасига чиқишдаги катта магистрал йўлга ўтириб олиб, автотранспорт харакатини 3 соатча тўхтатиб кўйишган эди.

Улар, шу тариқа, коммунал хизматлар (газ, электр, сув билан таъминлаш) ҳақини тўлатиш учун бу хизмат идоралари ходимларининг бир неча ойлаб маош ва нафақасини ололмаётган аҳолига турли йўллар билан, жумладан газ тармоқларини узиб қўйиш, атайлаб электрни ўчириб қўйиш йўллари билан зўравонлик ўтказаётганликларига қарши ўз норозиликларини билдирдилар.

Норозилик акциясини тўхтатиш учун Марғилон шаҳар хокимининг ўринбосари А.Хусанов келиб, яхши ваъдалар берди.

Расмий Тошкентнинг махсус хайъати Фарғона вилоятида бўлди

Снимок,,,,,,,

2003 йил 1 ноябрь

Фарғоналик норасмий манбанинг хабарига кўра, сўнгги ойларда Фарғона вилоятида сиёсий-ижтимоий вазият жиддий кескинлашди.

Бу вазият давлат рахбари номига юборилаётган мактуб-мурожаатларнинг кўпайиб кетгани, маош ва нафақаларининг вақтида тўланишини талаб қилганларнинг норозилик чиқишлари, фуқароларнинг ноҳақликларга қарши очлик эълон қилишларида ўз ифодасини топди.

Ушбу вазиятни ўрганиш ва хукумат учун кўнгилсиз воқеалар олдини олиш учун шу кунларда (24 октябрда) Ўзбекистон Президентининг давлат маслахатчиси Турсунбой Худойберганов бошчилигидаги фавқулодда хайъат вилоятда бўлди.

Бош прокуратура биноси олдидаги очлик акцияси

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биноси олдида «Эрк» партияси котиби Ойгул Маматова, Фарғонадаги «Ўтюраклар» клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева ва қашқадарёлик бир гуруҳ собиқ акциядорлар очлик эълон қилди

О.Маматова партиянинг ҳукумат томонидан тортиб олинган мол-мулки қайтарилишини, М.Тожибоева фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли Мавжуда Отақулованинг қамоқдан озод этилишини талаб қилди.

Норозилик акцияси чоғида қон босими ошиб кетгани учун Ойгул Маматова шифохонага ётқизилди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Ҳал қилув қарори

16.10.2003. JIB Fargona viloyat sudi Hal qiluv qarori 1

Мўътабар Тожибоева: Танамдан тарқалган олов ва тафт миллатимизни, ҳалқимизни юрагини карахт қилиб қўйган қўрқув музини эритиш учун ҳисса қўшади деб ишонаман

Снимок,,,,,,,

«Моҳият» газетаси бош муҳаррири, Олий мажлис депутати, шоири замон Ғулом Мирзаевга

Фарғона вилоятидаги «Ўтюраклар» Клуби рахбари,
мустақил журналист Мўътабар Тожибоевадан

О Ч И Қ  Х А Т

15 октябрь 2003 йил

                                     Мухтарам бош муҳаррир!

Мен ушбу очиқ хатимни «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латипов номига ёзишга ва у билан «Ҳалқ сўзи», «Народное слово», «Ҳуқуқ» ва «Маҳалла» газеталарида «Муносабат» рукни остида чоп этилган «ҚОНУНБУЗАР КИМ… МАҲАЛЛАМИ ЁКИ «ХЬЮМАН РАЙТС ВОТЧ» ВАКИЛИ?» деб номланган буюртма асосида ёзилган танқидий мақоласини муҳокама этмоқчи эдим.

«Ўтюраклар» Чори Латиповнинг истеъфосини талаб қилди

14 октябрь куни Фарғона шаҳридаги «Ўтюраклар» клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева Тошкентда халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ва пойтахт маҳаллалари раислари иштирокида матбуот анжумани ўтказди.

Анжуман «Маҳалла ҳақида бор ҳақиқат ва Ўзбекистон давлат матбуотининг принципсизлиги» мавзусига бағишланди.

Тадбирда М.Тожибоева «Халқ сўзи», «Народное слово», «Маҳалла», «Қонун» газеталарида босилган «Қонунни ким бузяпти: маҳаллами ёки Ҳьюман райтс уотч?» мақоласи буюртма асосида ёзилгани, «Ҳьюман райтс уотч» ва Буюк Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти вакиллари шаъни таҳқирланганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мақолада «Ҳьюман райтс уотч»нинг маҳалладаги қонунбузарликлар ҳақидаги тадқиқоти танқид остига олинган эди.

Анжумандан сўнг М.Тожибоева ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан 10 нафари Тошкентдаги матбуот уйини пикет қилиб, ушбу мақола муаллифи, «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латиповнинг истеъфосини сўради.

Судланувчи Эргашев Рахим ва унинг адвокати Аппеляция шикояти

11.10.2003 АППЕЛЯЦИЯ ШИКОЯТ-page-001

11.10.2003. Ergashev Rahim va advokatini Appelyasiya shikoyati

2002 yilgi Amnistiya Farmoni

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мавжуда Отақулова ҳибсга олинди

 

9 октябрь куни кечқурун Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ҳамза шаҳарчасидаги Навоий маҳалла фуқаролар йиғини раиси, «Ўтюраклар» клуби фаоли Мавжуда Отақулова туман прокуратураси санкцияси асосида қамоққа олинди.

Хабарларга қараганда, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 229 (ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш…) ва 277 (безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик…) моддалари билан айбланмоқда.

Мавжуда Отақулова инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва фоҳишабозликка қарши фаол курашувчи сифатида вилоятда танилган шахсдир.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари «Халқ сўзи»даги мақолага эътироз билдирди

10 октябрь куни «Freedom house» ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасида инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар вакиллари матбуот анжумани ўтказди.

Анжуманда яқинда «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида чоп этилган «Қонунбузар ким: маҳалла қўмитасими ёки Ҳьюман райтс уотч» мақоласи юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Амин Тошхўжаевни истеъфосини талаб қиламиз!

Снимок,,,,,,,

Т е л е г р а м м а

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга

Жаноб Ислом Абдуғаниевич!

Биз сиздан Мамлакат рахбари сифатида Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аминжон Тошхўжаевнинг жиноий кирдикорларига ҳаққоний бахо бериб, ушбу қонунбузар амалдорни зудлик билан хизмат вазифасидан четлатишингизни ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатишингизни талаб қиламиз.

“Ўтюраклар” Клубида Фарғонанинг бош милиционерининг хизмат вазифасидан четлатиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни талаб қилишимизга барча асослар бор.