Category Archives: ЖИНОЯТ ИШИ
Марғилон МХХ вакиллари билан тўқнашув
2003 йил 8 февраль
2003 йил 30 январь куни Ҳалқаро ташкилотларга, чет эл элчихоналарига ва Ҳалқаро матбуотларга, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига, журналистларга ёзган мурожаатномамда мени тайзиққа олинганлигимнинг асосий сабабчиси деб Миллий Хавфсизлик хизмати идорасидагиларни билишимни айтган эдим.
2003 йил 1 февраль куни мен Тошкентдан қайтдим ва ўзим катта бўлган ота-онамнинг хонадонига Марғилон шаҳар Зарафшон кўчаси 286 уйга бордим. Эртасига, яъни 2 февраль куни кундуз соат 16-ларда Марғилон шаҳар худудий Миллий хавфсизлик хизмати ходими Мамадалиев Равшан хонадонимизга ташриф буюрибди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга телеграмма мурожаатнома
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мустақил журналист, «Ўтюраклар» Клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева
М У Р О Ж А А Т Н О М А С И
Муҳтарам Рашид Ҳамидович!
Мен 2000 йилнинг январь ойидан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи «Ўтюраклар» Клубининг раҳбари ва мустақил журналист сифатида 2002 йилнинг 1–ярим йиллигигача прокуратура тизимининг, айнан Фарғона вилоятидаги прокуратуранинг иш фаолиятидан қониқиш хосил қилиб келар эдим.
Чунки айнан 2002 йилнинг июль ойигача Фарғона вилоятидаги Конституцион ҳуқуқлари паймол этилган ва «Ўтюраклар» Клубидан ҳимоя истаб мурожаат қилган жуда кўплаб фуқароларнинг ҳуқуқларини прокуратуранинг ёрдами билан тиклар эдик ва бу ҳақда Республика ва ҳаттоки Ҳалқаро матбуотларда мақолалар чоп этилган эди.
«ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» фош бўлмоқда: Фарғона шаҳар ИИБ профилактика инспектори Қобил Отажоновни хизмат текшируви хулосаси
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Фарғона шаҳар Ички Ишлар Бўлими бошлиғи милиция подполковниги Ш.У.Собиров
Фарғона шаҳар ХООБ профилактика инспектори милиция катта лейтенанти Қ.Отажоновнинг хизмат фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари юзасидан ўтказилган хизмат суриштируви ХУЛОСАСИ
«ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» фош бўлмоқда: «Шубхали шахсни ушлаш» амалиётини эплай олмаган милиция ходими «хайфсан» жазосига тортилди
«ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» фош бўлмоқда: Мўътабар Тожибоевани маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳақидаги иш қонунга зид!!!
Ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбланган Мўътабар Тожибоевага қарши қўзғатилган иш бошқа суд таркибида янгитдан кўрилсин
«ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» фитнаси: Кассация протестини ЖИБ Фарғона вилоят судига жўнатиш ҳақида ЖИБ Тошлоқ туман суди хати
ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» фитнаси: Фарғона шаҳар прокуратурасининг Мўътабар Тожибоевага йўллаган Огоҳномаси
«ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» фитнаси: Мўътабар Тожибоевага нисбатан 2002 йилда содир этилган босимлар ва таъқиблар
Фарғона вилоятидаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Буюк Британиянинг «Уруш ва тинчликни ёритиш институти» мухбири – мустақил журналист, шунингдек «Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши курашамиз – Биз огоҳмиз!» шиори остида фаолият юритувчи «Ўтюраклар» Клубининг раҳбари Мўътабар Тожибоевага нисбатан Фарғона вилоятидаги маҳаллий ҳокимият ва хуқуқ тартибот органлари томонидан тайзиқлар 2002 йил давомида ҳаддан зиёд кучайиб кетди.