Category Archives: 20.08.2003. Олтиариқ пикети

Жиноят ишини бир қисмини маъмурий тартибда чора кўришга ажратиш ҳақида Қарор

30.10.2003. Jinoyat ishini bir qismini mamuriy tartibda chora kurishlik uchun ajratish qarori 1

Жиноят ишини тугатиш ҳақида Қарор

29.10.2003. Jinoyat ishini tugatish qarori 1

Полосонликларга уят бўлди, Повулғонликларга ҳам…

ЯНГИБОЕВ ГАЗЕТА-3

Oltiariqdagi prezident sovgasi atrofigagi hangomalar

Давр овози: «Юртбошимизга ҳурмат ва эътиқодим янада ошди!»

Юртбошимизга хурмат ва эътиқодим ошди-page-001

Фарғона вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Тергов Бошқармаси Бошлиғи Алишер Мақсудов жавоб хати

25.10.2003. Fargona viloyat IIB Tergov boshqarmasi boshligi A.Maksudovning javobi - копия

25.10.2003. Fargona viloyat IIB Tergov boshqarmasi boshligi A.Maksudovning javobi

Жабрланувчи Мўътабар Тожибоева сўроқ бериш ва юзлаштириш тергов харакатини ўтказишдан бош тортганлиги ҳақида Баённома

25.10.2003. Oltiariq tuman IIB Tergovchichi bayonnomasi 1

Терговчини рад қилиш ҳақида жабрланувчи Мўътабар Тожибоевадан РАДДИЯ

Снимок,,,,,,,

Фарғона вилоят Ички ишлар Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Мақсудовга

Олтиариқ тумани ИИБ ТБ томонидан тан жароҳат етказилганлиги ва босқинчилик жиноят бўйича қўзғатилган жиноят иши  бўйича жабрланувчи, Марғилон шаҳар Зухро кўчаси 31 уй 31 хонадонда яшовчи Мустақил журналист «Ўтюраклар» Клуби раҳбари Мўътабар Тожибоевадан

Р А Д Д И Я

Мен жабрланувчи Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 76-моддасига асосан ушбу жиноят ишини тергов ҳаракатларини Олтиариқ туманидаги маъмурий органлар томонидан олиб борилишига, айниқса Олтиариқ туман ИИБ бўлимида олиб борилишига кескин қаршиман.

Расмий Тошкентнинг махсус хайъати Фарғона вилоятида бўлди

Снимок,,,,,,,

2003 йил 1 ноябрь

Фарғоналик норасмий манбанинг хабарига кўра, сўнгги ойларда Фарғона вилоятида сиёсий-ижтимоий вазият жиддий кескинлашди.

Бу вазият давлат рахбари номига юборилаётган мактуб-мурожаатларнинг кўпайиб кетгани, маош ва нафақаларининг вақтида тўланишини талаб қилганларнинг норозилик чиқишлари, фуқароларнинг ноҳақликларга қарши очлик эълон қилишларида ўз ифодасини топди.

Ушбу вазиятни ўрганиш ва хукумат учун кўнгилсиз воқеалар олдини олиш учун шу кунларда (24 октябрда) Ўзбекистон Президентининг давлат маслахатчиси Турсунбой Худойберганов бошчилигидаги фавқулодда хайъат вилоятда бўлди.

Бош прокуратура биноси олдидаги очлик акцияси

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биноси олдида «Эрк» партияси котиби Ойгул Маматова, Фарғонадаги «Ўтюраклар» клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева ва қашқадарёлик бир гуруҳ собиқ акциядорлар очлик эълон қилди

О.Маматова партиянинг ҳукумат томонидан тортиб олинган мол-мулки қайтарилишини, М.Тожибоева фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли Мавжуда Отақулованинг қамоқдан озод этилишини талаб қилди.

Норозилик акцияси чоғида қон босими ошиб кетгани учун Ойгул Маматова шифохонага ётқизилди.

Мўътабар Тожибоева: Танамдан тарқалган олов ва тафт миллатимизни, ҳалқимизни юрагини карахт қилиб қўйган қўрқув музини эритиш учун ҳисса қўшади деб ишонаман

Снимок,,,,,,,

«Моҳият» газетаси бош муҳаррири, Олий мажлис депутати, шоири замон Ғулом Мирзаевга

Фарғона вилоятидаги «Ўтюраклар» Клуби рахбари,
мустақил журналист Мўътабар Тожибоевадан

О Ч И Қ  Х А Т

15 октябрь 2003 йил

                                     Мухтарам бош муҳаррир!

Мен ушбу очиқ хатимни «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латипов номига ёзишга ва у билан «Ҳалқ сўзи», «Народное слово», «Ҳуқуқ» ва «Маҳалла» газеталарида «Муносабат» рукни остида чоп этилган «ҚОНУНБУЗАР КИМ… МАҲАЛЛАМИ ЁКИ «ХЬЮМАН РАЙТС ВОТЧ» ВАКИЛИ?» деб номланган буюртма асосида ёзилган танқидий мақоласини муҳокама этмоқчи эдим.