Category Archives: Мурожаатлар

Мўътабар Тожибоева: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга мурожаатнома – Бугун мен Фарғонага сиғмай қолдим

2.07.2002. Киргулида суд

Мўътабар Тожибоева хибсга олиниб, махкама жараёни бошланиш арафасида. 2 июль 2002 йил. Жиноят ишлари бўйича Киргули туман судида

Фарғона вилоятига Республика бош прокуратурасидан «Ўтюраклар Клуби» талабномаларига асосан Ҳиммат Оқбўтаев бошчилигидаги 5 нафар текширувчиларни Фарғона вилоятига ташриф буюришларидан аввал, яъни 2002 йил 13-ноябрь куни Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аминжон Тошхўжаев кеч соат 19ларда вилоятдаги Ички ишлар тизими рахбар ходимлари билан бўлиб ўтган 30 кишилик йиғилишда айбсиз одамларни ҳам 20 йилдан қамашга кучи етган бир йирвоқ аёл кишини йўқота олмаётганликлари учун кўпгина рахбарларни турғизиб ҳақоратлаган ва нима қилиб бўлсада мени зудлик билан хибсга олишга топшириқ берган.

Мухтарам Ислом Абдуғаниевич!

Мен Фарғона вилояти Марғилон шаҳрининг фарзанди Мўътабар Тожибоеваман.

Мўътабар Тожибоева: Ишламайдиган Конституциянинг 10 йиллиги байрами куни Тошкентда норозилик тадбири ўтказамиз

Ишга алокадор 9 (пикет)

2002 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Консититуцияси қабул қилинган куннинг 10 йиллиги байрамини нишонлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи мустақил журналист – Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси – “Ўтюраклар” Клуби рахбари Мўътабар Тожибоева

М У Р О Ж А А Т Н О М А С И

«Адолат» газетасидаги «Жиғилдон бандалари” мақоласи «қаҳрамони» Фарғона вилоят ТМЭК рахбари М.Умриддинов ашаддий жиноятчи!!!

Ишга алокадор 3 (пикет)

Нафақахўр Соҳибназар Умурзақов Тошкентда Интерконтиненталь мехмонхонаси ёнида ЕТТБ йиғилиши ўтаётган палладаги норозилик намойишида

Таъмагирлик мақсадида ногиронлар ҳуқуқ эркинликларини бузгани учун жиноят иши қўзғатилган Фарғона вилоят ТМЭК рахбари  М.Умриддиновни жиноятларини яшириш ва терговга таъсир ўтказиш мақсадида «АДОЛАТ» партияси нашри «АДОЛАТ» газетасида чоп қилинган «ЖИҒИЛДОН БАНДАЛАРИ ёхуд фирибгарликка қарши ўт очган қайсар (пулдор) бир йигит ҳақида сўз” буюртма мақоласига раддия беришларингизни қатъий талаб қиламан.

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Б.Шерматов ширкат хўжалигининг 8–9 бригада худудида яшовчи 61 ёшли ногирон Сойибназар Умурзақовдан

О Ч И Қ Х А Т