Category Archives: Виртуал сайлов
Виртуал Президентлик Сайлови ўтказиш ташаббус гуруҳи йиғилиш Баённомаси
22 январь, 2015 йил
Кун тартибида:
1. Ўзбекистон Республикасида 2015 йил 29 мартда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларига муносабат;
2. Бугунги кунда Ўзбекистон Фуқаролик жамияти, шу жумладан, Ўзбек мухолифтининг ҳолати, унинг Президентлик сайловларига таъсир даражасини ўрганиш;
3. Виртуал сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилиш.
Сайлов комиссияси тўғрисидаги қонун
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун тузилади ҳамда у ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.