Category Archives: Виртуал сайлов

ВСК фаолияти ҳақида аъзолар билан суҳбат

Би-би-си: Виртуал сайлов комиссиясидан қандай мақсад кўзланган?

сайлов

Хориждаги бир гуруҳ ўзбекистонлик фаоллар Виртуал Сайлов комиссиясини ташкил қилганлар.

Улар Ислом Каримов номзодининг президентликка илгари сурилиши Ўзбекистон конституциясига зид, демоқдалар, ўз номзодларини рўйхатга олиб, Интернет оламида президентлик сайловини ўтказмоқчилар.

Озодлик радиоси Виртуал Сайлов Комиссияси ҳақида

сайлов комиссияси

Хориждаги ўзбекистонлик фаоллар виртуал президентлик сайловини ўтказмоқчи.

Ўзбекистон ташқарисида яшовчи ва расмий Тошкент сиёсати мухолиф қарашда бўлган бир қатор фаоллар март ойи охирига белгиланган президентлик сайловида ўзбек мухолифатидан номзодлар иштирок этиши учун имконият йўқлигини ҳисобга олиб, виртуал сайлов ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар.

Виртуал Сайлов Комиссиясининг хабарномаси (№ 01-Х)

сайлов

Муҳтарам юртдошлар, қадрли миллатдошлар!

Маълумки, жорий 2015 йилнинг 29 март, якшанба куни Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланган.

Шу кунгача Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) томонидан расман тўрт номзод рўйхатга олинган:

OzodlikOnline: Виртуал сайловда қатнашасизми?

Ислом Каримов виртуал сайловга қўйилмади

ca-news.org_

CA-NEWS

Хорижда яшайдиган ўзбекистонлик фаоллар 29 март куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига муқобил равишда виртуал президентлик сайловини ўтказишга қарор қилишди.

Виртуал сайлов комиссиясининг 25 январда ишга тушган расмий сайтида айтилишича, “Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари, давлат ва сиёсат арбоблари, мухолифат номояндаларининг Ўзбекистондаги реал президентлик сайловида ўз номзодларини қўйиши ва иштирок этиши учун айни дамда имконият, сиёсий майдон мутлақо мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда Виртуал президентлик сайловини ўтказишга зарурат бор”.

Хориждаги ўзбекистонлик фаоллар виртуал президентлик сайловини ўтказмоқчи

QQQQQQ

Ўзбекистон ташқарисида яшовчи ва расмий Тошкент сиёсати мухолиф қарашда бўлган бир қатор фаоллар март ойи охирига белгиланган президентлик сайловида ўзбек мухолифатидан номзодлар иштирок этиши учун имконият йўқлигини ҳисобга олиб, виртуал сайлов ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар.

Глобал тармоқда уюштирилаётган бу сайлов бўйича ташкилий ишлар Виртуал сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Озодликка хорижда тузилган Виртуал сайлов комиссияси матбуот котиби, мустақил журналист Улуғбек Бакиров маълум қилди.

Диққат янгилик! Виртуал Сайлов Комиссияси ташкил этилди

сайлов

Дунё ҳамжамияти, Оммавий Ахборот Воситалари, Ўзбекистон Фуқаролик Жамияти ташкилотлари – Сиёсий Партиялар, Халқ Ҳаракатлари, Инсон Ҳуқуқлари ташкилотлари, Давлат ва Нодавлат ташкилотлари ҳамда барча Ўзбекистонликлар диққатига!

Намоз Нормўмин: Энг камида бир миллион сайловчи

Namozbek-aka.-1

Ассалому алайкум дўстлар!

Интернетдаги бу Виртуал сайлов комиссияси ҳақидаги маълумотларни ҳаммамиз тезда Ўзбекистон ва хориждаги ҳамюртларимизга таништириб, Ислом Каримовнинг соҳта сайловини пучга чиқариш учун қаттиқ ҳаракат қилишимиз керак.

Виртуал Сайлов Комиссияси тузилганлиги тўғрисида маълумот

сайлов

24 январь, 2015 йил

Бир қатор Ўзбекистон Фуқаролик жамияти фаолларининг Виртуал Сайлов Комиссияси ташкил этилиши тўғрисидаги 22.01.2015 й.да қабул қилинган йиғилиш қарорига биноан, Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг таркиби қуйидаги тарзда: