Category Archives: Jararon сайти

Қирғизстонлик ўзбеклар “Ўтюраклар” Клуби раҳбарига мактуб йўллади

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида истиқомат қилиши айтилаётган бир гуруҳ этник ўзбеклар “Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси

Мўътабар Тожибоевага мактуб йўллаб, мамлакатни бирин кетин тарк этаётган йирик халқаро ташкилотларни бу аҳдидан қайтаришни ва уларнинг бу ердаги муддатини чўздириш чақириғи билан чиқишни сўраган. Мактуб муаллифларига кўра, 2010 йил июнь ойида содир этилган қонли воқеалардан сўнг, БМТнинг Қочқинлар масаласи бўйича Олий коммисарлиги ваколатхонаси этник ўзбеклар учун ягона мададкор ташкилотга айланган ва ўз ваколати доирасида кўмак кўрсатиб келган, аммо жорий йилнинг июнь ойида ташкилотнинг Қирғизистонда қолиш муддати якунланади.

Мўътабар Тожибоева: Сизларни олий инсоний қадриятларга садоқатли қолишга чақираман

Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэль Боррозога;

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчиларига;

Европа Парламенти аъзоларига “Ўтюраклар”Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари

МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар,

Ҳозирда тасдиқланиб улгурган маълумотларга кўра, 24 январ куни, Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Бельгияга келади.  Бизга маълум бўлишича, у Европа Комиссияси раиси жаноб Жозе Мануэль Боррозо, Бельгия Қироли Альберту-II Жанобий Олийлари ва бир қатор ЕИ мулозимлари билан юқори даражадаги учрашувлар ўтказади.