Category Archives: ЕВРОПАДА
Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар тақдирига эътибор қаратинг, жаноб Президент!
Мухтарам Шавкат Миромонович!
Сизни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами ҳамда қутлуқ Қурбон хайити билан муборакбод этамиз!
Ўзбек миллатининг чорак асрлик тортган азоблари, қатағонларга барҳам беришингизга умид қилиб қоламиз ва она Ватанимиз Ўзбекистонни тенглар ичра тенг бўлишига ўз муносиб хиссамизни қўшишга доимо тайёрлигимизни Сизга яна бир бора билдирмоқчимиз.
Сизнинг 2017 йилни «Ҳалқ билан мулоқот йили» деб номлаганингиз ва шу мақсадни амалга оширишга, яъни халқнинг дардига дармон, қувончига шерик бўлиш учун уринишларингиз, халқнинг манфаатига зид ҳатти харакатлар содир этишдан тийилмаётган мамлакатдаги давлат бошқарув идоралари – прокуратура, суд, милиция, мавжуд сиёсий партиялар, депутатлар, сенаторлар ва маҳаллий хокимият амалдорларининг кескин танқид қилганларингизни, матбуотни эркинлиги учун жон куйдираётганингизни ижобий бахолаймиз.
Порталга шикоятлар туркумидан: Қоидабузар такси хайдовчиси ва лоқайд ДАН ходими қилмишларига хуқуқий бахо берилсин!
Диққат!!!
Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:
Мурожаат рақами: 180611-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди: 7d196bf4fe
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Навоий вилояти Кармана тумани
Каттамачит МФЙда яшовчи
2 гуруҳ ногирони, мустақил журналист
Боймуродова Дилдора томонидан
Тел: +998913320697
Ш И К О Я Т А Р И З А
Сиёсий маҳкум Нураддин Жуманиёзовнинг вафотидан ярим йил ўтгачгина хабардор бўлганимиз шармандали ҳолдир!!!
Мухолифат фаоли, “Мазлум” ҳуқуқ ҳимояси маркази асосчиларидан бири, мухолифатдаги “ЭРК” партиясининг 1990 йиллардан буён фаоли хисобланган ва 2012 йилнинг август ойида “Мустақил мардикорлар ташкилоти”га асос солган, мардикорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борган фаолияти сабаб Ўзбекистон хукуматининг босими остида қолган, 2014 йилнинг 2 январь куни хибсга олиниб, адолатсиз судлов хукми билан 10 йил 8 ойга қамоқ жазосига хукм қилинган Нураддин (Нуриддин) Жуманиёзов 2016 йилнинг 31 декабрь куни вафот этганлиги ҳақида хабар топдик.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардикки, Нураддин Жуманиёзовнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида ўлим топганлигини яна узоқ йиллар давомида билмасдан, Мирзиёев хукуматидан озод қилишини талаб қилинаётган сиёсий маҳкумлар рўйхатида уни исми-шарифин ҳам тиркашни давом эттиришимиз мумкин эди.
Мурожаатнома: «Сохта айбловлар билан қамалган барча инсонлар озод этилсин…»
БМТ ИҲК комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон фуқаровий жамият вакилларининг мурожаати
10-12 Май кунлари БМТ ИҲК делегациясининг Бош комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайн бошчилигида расмий ташрифи бўлиб ўтади.
Диктатор Каримовнинг раҳбарлигидаги охирги йилларда бирорта ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича махсус воизлар Ўзбекистонга боришга эриша олмаганликларидан, бу юқори мартабадаги ташриф инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришларни узоқ йиллар кутаётган ўзбекистонлик мустақил инсон ҳуқуқлари фаолларида қандайдир умид пайдо қилмоқда.
БМТ Олий комиссари Ўзбекистон қамоқхоналарини танқид қилди
11 май куни пойтахтдаги Халқаро Пресс-клубда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Комиссар узоқ йиллардан бери мамлакат имиджини бузувчи ҳолатлар — Ўзбекистон қамоқхоналари эканини эслатиб ўтди. Олий комиссарга кўра, мамлакат қамохоналари жаҳон стандартларига жавоб бермайди ва бу ерда узоқ сақланаётган маҳкумлар учун етарли шароитлар яратилмаган.
Ўзбекистонлик фаоллар: ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида доимий мулоқот зарур
Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакилларининг бир гуруҳи Брюсселга келиб кетди. Уларнинг 1-5 май кунлари Европа Парламенти ва Европа Комиссияси, яъни ҳукуматида бир қатор учрашувлар ўтказган. Учрашувларга Ўзбекистондан “Эрк” партияси вакили Самад Мурод, “Бирлик” партияси вакили Дайнов Ташанов, Бухородаги гуманитар ҳуқуқлари маркази таҳлилчиси Шуҳрат Ғаниев ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакиллари Абдураҳмон Ташанов ҳамда Гулнора Ахмедовалар келишди. Шунингдек, учрашувлар ташкилотчиси, Швецияда муҳожирликда яшаётган Пўлат Охунов ҳамда Германияда истиқомат қилаётган бирликчи журналист Анвар Усмоновлар ҳам иштирок этишди, деб хабар берди журналист Абдураҳмон Ташанов таҳририятимизга.
Ўғирланган пулларга эга чиқмоқчи бўлган «халқ вакиллари» ўзларини фош қилгувчи далилларни АҚШ Конгрессига етиб боришидан хавотирдалар
Демократик мамлакатлардан бирининг иммиграция масалалари билан шуғулланувчи идоралари вакиллари «Мўътабар Тожибоева маълумотларни қаердан, қандай усул билан топади?» дея мен билан алоқада бўлган дунёнинг энг ривожланган давлатида яшовчи бир ўзбекни (исми шарифини сир сақлашга қарор қилдик) 3 апрель куни ўз идораларига чақиртириб, уни сўроқ савол қилибдилар.
Энг қизиғи шундаки мен шикоятни 5 апрель куни керакли идораларга жўнатганман, сўроқ саволни эса менинг аризам керакли манзилга жўнатилишидан 2 кун аввал бу шикоятим ҳақида сўроқ қилишни бошлаб юборганлар(!!!). Ҳатто улар менинг шикоятимда номи келтирилган кимсага алоқадор фактларни қаердан топганлигимга аниқлик киритиш учун у бечора қочқинни роса қонини ичганлар «Сен …. танийсанми? Унинг фаолиятидан хабаринг борми?» деган мазмунда.
Нахотки демократик давлат идоралари вакиллари ҳам Ўзбекистондаги каби ўзларининг ваколатларига кирмаган ишларга тумшуқларини тиқишни бошлаган бўлсалар? Нахотки улар режим қурбони бўлмиш хуқуқ фаолини овозини ўчиришни ният қилган бўлсалар?
Ўзбек йигитлари томонидан содир этилаётган террорчилик харакатлари бу – ЎЗ ВАҚТИДА ТИНГЛАНМАГАН ОВОЗЛАР ИСЁНИДИР!
Биз Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти, ўзбек миллати вақиллари Швеция ва Санкт Петербург халқига, террорчилик жинояти қурбонлари оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия билдирамиз ва ушбу жиноятларни содир этган дейилаётган ва сиёсий найранглар қурбони бўлган миллатдошларимиз, ватандошларимизнинг жиноий қилмишлари учун, сизларнинг тинчлигингизга рахна солганликлари ва яқинларингиздан жудо қилганликлари учун биз улар номидан ҳам сизлардан кечирим сўраймиз.
Бундан худкушликлар такрорланмаслиги учун адашган, алданган, дардини бирор кимса тингламагани учун ҳам охирги чорани, қалтис қарорни қабул қилишга мажбур бўлган миллатдошларимиз содир этган худкушликлар сабаб бугунги кунда яккаланиб қолган биз ўзбеклардан нафратланманглар, бу ёшларимиз ўзларини эшитадиган, уларнинг ҳаққи ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бирор бир кимса йўқлиги учун ҳам охирги жиноятни содир қилишга қарор қилганларини тушуниб етишга харакат қилайлик.
Абдувоҳид Ҳайит: Евгений Евтушенко бутун инсоният дардини қалбига улуғ шоир эди!
Улуғ шоир Евгений Евтушенконинг вафоти менга Бедилнинг хона ўртасида ёниб турган шаъм дуди токчада турган пахтани қорайтиради, деган ўхшатишини эслатди. Бу инсон бутун инсоният дардини қалбига сиғдирган шахс бўлиб туюлади менга. Шуҳрат Бобожон Евтушенко депутат бўлган йиллари ўзбеклар учун ўзбек депутатларидан кўпроқ қайғурган деб ёзибди.
Рўзибой Азимий: ««Шарқ» НМК Бош директори Омонулла ЮНУСОВ – «СНБдагиларга айтиб, сени ўлдиртириб юбораман!»
Бундан роппа-роса 7 йил олдин, 2010 йил 1-апрелда «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни муассислигида чоп этиладиган «Шарқ зиёси» газетасида «Ўз элининг урфларини қилмайди хор» деган сарлавҳада мақолам эълон қилинган эди. Айнан ушбу мақоладан кейин мен билан «Шарқ» НМКнинг Бош директори Омонулла Юнусов ўртасида даҳанаки жанг бошланди.
Мен шу куни, яъни 2010 йил 1-апрелда «давлат сиёсатига қарши мақола» эълон қилганим, мақолада «ўта жиддий хато»га йўл қўйганим учун Омонулла Юнусов ташаббуси билан ишдан бўшатилдим.