Category Archives: ЕВРОПАДА
Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий: Афғонистонда толибон ҳаракати давом этмоқда
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Афғонистондан ёш ўзбек зиёлиси Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий иштирок этдилар.
Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий билан асосан, Афғонистондаги бугунги вазият ҳақида ва афғон ўзбекларининг ҳаёти тўғрисида суҳбатлашдик.
Қолаверса, толибон ҳаракати, афғон болаларининг мактаб ҳаёти, Афғонистонда ўзбек ОАВ ва аҳолининг саводхонлик даражаси каби бир қатор саволларимизга Ҳайр-Муҳаммад Салжуқий билан бирга жавоб қидирдик…
Сизга таъзим, ОНАЖОН! (адабий-бадиий-мусиқий дастур)
«TUG’YON» радиосининг бугунги нафосат ва гўзаллик байрами, баҳор айёми, 8 март – «Халқаро хотин-қизлар куни»га аталган – «СИЗГА ТАЪЗИМ, ОНАЖОН!» деб номланган адабий-бадиий-мусиқий дастури дунёдаги барча Оналарга бағишланди.
Бугунги айёмлари билан энг аввало, меҳрибон онажонларимизни, дилбар опа-сингилларимизни, лобар қизларимизни чин дилдан табриклаймиз!
Сиз азиз аёлларимизга дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилаймиз!
Доимо соғу саломат бўлинглар! Юзингиздан кулгу, лабингиздан табассум ҳеч қачон аримасин! Биз, эркакларнинг бахтимизга доимо омон бўлинглар, азиз аёллар!
“Aйби борнинг оёғи қалтирар” (Галима Бухарбаева)
Голландиянинг Арнеме шаҳридаги туман суди ўзбекистонлик журналист, Uznews.net сайтининг асосчиси ва бош муҳаррири Галима Бухарбаеванинг Голландияда жойлашган “Замондош” сайтига қилган даъвоси судда кўриб чиқиладиган кунни тайинлаши керак.
Мўътабар Тожибоева раҳбарлик қиладиган “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига берган интервьюсида Бухарбаева суд ишининг тафсилотлари ҳақида гапириб берди.
– Галима, аввало қайтганингиз билан табриклаймиз! Сизнинг аччиқ ва ҳаққоний журналистикангиз, сўзингизнинг ўрни билинди. Шундай қилиб, қайтдингизми?
Мўътабар Тожибоева: Илҳом Ибодов ён дафтарчаси учун ўлдирилди
Бухоро шахрида “Таниқли тадбиркорлар ака-ука Илҳом ва Рахим Ибодовлар қамоққа олинибдилар, уларни ваҳобийлик диний экстремистик оқимига алоқадорликда айбланяптилар экан” деган миш-миш болалагандан болалади.
Ушбу аянчли фожеанинг сабабчилари ҳам, қурбонлари ҳам ака ука ишбилармон, тадбиркорлар — 1972 йил 16-июнда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 17-уйда яшаган, Бухоро шахридаги 2008 йилда ташкил этилган “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси рахбари Ибодов Илҳом Ражабович ва 1968 йил 31-августда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 15-уйда яшовчи “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси бош хисобчиси Ибодов Рахим Ражабовичлардир..
Озодлик: Бухоролик она МХХни тадбиркор ўғлини уриб ўлдирганликда айбламоқда
март 03, 2016
Бухоролик Хурсанд Ражабова 44 яшар тадбиркор ўғлини Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдирганини даъво қилмоқда. Озодлик билан суҳбатда Ражабова ўғиллари Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалгани, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққанини айтади.
– Ўғлимни СНБ олиб кетди, 28 кун деганда ўлдириб олиб келиб берди. Ўғлимни қийнаб, уриб ўлдириб олиб келиб берди. Шунча вақт ўтди, Илҳомжонни ўлдирганларга чора кўрилмаяпти. Мен Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимларини ўғлимни ўлимида айбдор деб биламан, улар қонун олдида жавоб беришлари керак, – деди Озодлик билан суҳбатда Хурсанд Ражабова.
Қийноқлар ороли асираси. Ёлланма адвокатнинг ҳимоясига муҳтож эмасман!
Айбсиз айбдор бўлишдек оғир ва машаққатли йўлни босиб ўтарканман, шу ўринда тергов ва суд жараёнларида, ҳатто қамоқхона деб аталмиш жаҳаннам қаърида ҳам менинг паймол бўлган ҳақ-ҳуқуқларимни тиклаш ва адолатни қарор топтиришда жонбозлик кўрсатган ҳимоячи – адвокатларим хусусида алоҳида тўхталиб ўтмасликнинг умуман иложи йўқ. Уларнинг меҳнатини эътироф этмаслик– ҳурматсизлик, улар қаршисида таъзим қилмаслик гумроҳликдек туюлади, туюлаверади менга…
Бир сўз билан айтганда адвокатларим ҳақида гапирмаслик мутлақо мумкин эмас… Ва шу билан бирга қуйида ёзганларимни ўқир экансиз, одамнинг одамдан фарқи бўлганидек, адвокатнинг билан адвокатнинг ўртасидаги тафовутни ҳам маълум маънода билиш, Ўзбекистон шароитида “икки томонга баробар ўйин” қиладиган, арзон сотиладиган адвокатлар хусусида ҳам маълумот олиш, огоҳ бўлиш имкониятига ҳам эга бўласиз, деган фикрдаман…
Баҳодир Каримов: «МХХ мени итлар қафасига солиб қийнаган» (1-қисм)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури Россия Федерациясида сиёсий муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик 33 ёшли Баҳодир Каримовнинг аянчли тақдирига бағишланди.
Хуш келибсан, БАҲОР! (Адабий-бадиий-мусиқий дастур)
“TUG’YON” радиосининг бугунги «Хуш келибсан, Баҳор!» номли адабий-бадиий-мусиқий дастури ўлкамизга кириб келган баҳорнинг илк кунига бағишланди.
Миллий адибимиз Эмин Усмон ИИВ ертўласида қийнаб ўлдирилганига 15 йил бўлди
“TUG’YON” радиосининг «Қатағон қурбонлари» ҳақидаги дастурининг бугунги сони бундан 15 йил аввал Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигига қарашли ертўлада шафқатсиз қийноқларга солиниб, 17 кун ичида ҳалок бўлган марҳум ёзувчи Эмин Усмоннинг ёрқин хотирасига бағишланди.