13.05.2013 кунлик архив

Андижон қатлиоми Истанбулда хотирланди

2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган хунрезликка 8 йил тўлди.

Туркиядаги фуқаролик жамияти фаоллари, ўзбек мухолифати вакиллари ҳамда дунёнинг турли мамлакатларида бошпана топган журналистлару ёзувчилар Истанбулдаги “Боғларбоши” марказида тўпланиб бу санани хотирладилар.

Андижонда намойишчиларнинг ўққа тутилиши эскирмайдиган жиноятдир

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида содир бўлган фожеага саккиз йил тўлди. 

2005 йилнинг 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари томонидан тинч намойишчилар ўққа тутилганди. Ўшанда отиб ўлдирилган фуқароларнинг сони ҳалигача аниқлангани йўқ.