05.11.2013 кунлик архив
Солижон Абдураҳмонов жазо изоляторидан чиқарилди
Ўн йилга озодликдан маҳрум қилинган қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмаоновнинг турмуш ўртоғи эрининг ёзган шикоят аризалари юқори инстанцияларга етиб бормаётганидан нолимоқда.
Солижон Абдураҳмонов жазо изоляторидан озод қилингани ҳақида “Жараён”га телефон орқали унинг турмуш ўртоғи Шукуржон опа маълум қилди. Аммо аёлнинг айтишича, учрашув чоғида журналист ўзининг жазо изоляторига жойлаштирилгани сабаблари ҳақида гапиришни истамаган.
Моҳира Ортиқова: Қийноқ қурбонларини қийноқларга қарши муросасиз курашга чорлайман
Қийноқ қурбони Қаюм Ортиқовнинг турмуш ўртоғи Моҳира Ортиқова Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги ўзбек делегацияси шу йилнинг 29 октябрь куни Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги идораси қошидаги Қийноқларга қарши қўмита экспертлари олдида ёлғон гапирганини таъкидламоқда.
Мен Ўзбекистон ҳукуматининг Акмал Саидов бошлиқ вакилларини (шунингдек, ҳукумат раҳбарларининг барчасини) ўзбек халқининг текинхўр каналари (кана – ўргимчаксимонлар синфига кирувчи, ўзгалар қонини сўриб яшайдиган ҳашорат), деб биламан.