26.11.2013 кунлик архив
Стив Свердлов: Женевадаги сессияда ўзбек делегацияси тажовузкорлик йўлини танлади
Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Женевада БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасида Қийноқларни таъқиқловчи конвенция бажарилиши бўйича Ўзбекистон делегациясининг ҳисоботи кўриб чиқилди.
Бу тинглов мулоқот тарзида ўтказилиб, унда нуфузли қўмитанинг етакчи экспертлари ўзбек делегациясига турли саволлар бердилар.
Мўътабар Тожибоева: “ТелиаСонера”нинг сўзи амалига тўғри келмаяпти
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Брюсселда Глобал тармоқ ташаббуси (Global Network Initiative) ва Телекоммуникацион Мулоқот (Telecommunications Industry Dialogue) ташкилотларининг сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича қўшма халқаро форуми бўлиб ўтди.
Унда сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлигига дохил долзарб саволларга жавоб топишга ҳаракат қиладиган дунёдаги қатор нуфузли халқаро ва ҳуқуқбонлик ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.