29.11.2013 кунлик архив
Эри ортидан Россияга келган ўзбекистонлик ёш жувон жинсий қулликка тушиб қолди
Фарғоналик 26 ёшли Зулфизархон беш ёшли боласини Ўзбекистондаги қайнонасига ташлаб, 2012 йилнинг сентябрь ойида Санкт-Петербург шаҳрига эрининг олдига келган.
Россияда Зулфизархон шаҳар объектларида фаррош бўлиб ишлай бошлаган. Санкт-Петербургда бир муддат яшаган эри Москвага кетиб, у ерда бошқа аёл билан танишган, шундан кейин у хотинини бегона юртда ёлғиз ташлаб кетган. У қўнғироқ ҳам қилмай ва огоҳлантирмай, Зулфизархоннинг ҳаётидан ғойиб бўлган, ўз мажбуриятлари ва фарзандини эса унутган.
Мўътабар Тожибоева: Андижон фожеасининг акс-садоси
БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси раиси жаноб Клаудио Гроссманга
Муҳтарам жаноб Клаудио Гроссман 2013 йилнинг 18 ноябрь куни Озод Европа/Озодлик радиосининг (RFE/RL) ўзбек хизмати Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги 64/47-пенитенциар муассасасида қамоқ жазосини ўтаётган 36 ёшли Таваккал Ҳожиевнинг ўлими ҳақида хабар ва унинг ўлимидан икки ой аввал – сентябрь ойи бошларида мамлакат расмийларига ёзилган мурожаатидан парча эълон қилди.
Хатда колония маъмурияти томонидан маҳбусларга нисбатан қийноқ ва зўравонлик қўллаш фактлари батафсил баён қилинган. Ўлим билан тугаган мунтазам қийноқлар, аёвсиз ва ғайриинсоний муомаланинг кенг тарқалгани қатъий тартибдаги колония маҳкумини ўзбек расмийларига мурожаат қилишга ундаган.