17.12.2013 кунлик архив
18 декабрь – Халқаро мигрантлар куни
Ҳурматли муштарий!
Ҳар йили 18 декабрь куни бутун дунёда мигрантлар куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бу куни сайтимизда мигрантлар ҳуқуқларининг бузилишига оид қатор материаллар чоп қилинади.
“Жараён” таҳририяти
Бишкекда бедарак йўқолган ўзбек қочқини 8 йилга кесилди (янгиланди)
Жорий йилнинг февралида Қирғизистон пойтахтида бедарак йўқолган ўзбек қочқини Андижон суди томонидан саккиз йилга қамагани маълум бўлди.
“Жараён” мухбири билан 17 декабрь куни телефон орқали суҳбатлашган ўзбек қочқини Шуҳрат Мусиннинг турмуш ўртоғи Барно Мусинанинг айтишича, турмуш ўртоғи устидан суд маҳкамаси жорий йилнинг ноябрь ойида Андижон шаҳрида бўлиб ўтган.