06.05.2014 кунлик архив
Ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов 63 ёшни қаршилади
Ўзбек суди қамоқда қолаётган фарғоналик таниқли ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновга яна уч йил қамоқ муддати қўшиб берди.
6 май куни беш йилдан буён қамоқда қолаётган таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти вакили Ғанихон Маматхонов 63 ёшни қаршилади.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва “Жараён” веб-сайти таҳририяти Ғанихон Маматхоновни туғилган куни билан муборакбод этиб, унга чин юракдан узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва тез кунларда қамоқдан озод бўлишни тилаб қолади.
Толиб Ёқубов: Тутуруқсиз тузум
“Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари миллий маркази”нинг директори, умрида бирор марта ҳам рост сўзламаган Акмал Саидов 2013 йил октябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Қийноқларга қарши комитети”нинг Женевада ўтган сессияси қатнашчиларини: “Жаслиқдаги УЯ 64/71 қамоқхонаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қамалган маҳкумлар учун қурилган”, дея алдаган эди. Тошкентга қайтгач, бир доирада: “Европадаги шалпангқулоқларни боплаб алдадим”, дея мақтангани ҳақида ҳам эшитувдик.